Каттақўрғонда уйлар ноқонуний бузилмайди
09.09.2020 - 20:38Яқинда ижтимоий тармоқларда "Туман ҳокимлиги бизни ва маҳалламиздаги яна бир қанча уйларни бузиб ташламоқчи. Куни кеча келиб, уйдаги нарсаларимизни кўчага чиқартириб юборишди. Энди яна келиб, уйни ҳам бузиб кетишар экан. Пулим етмаганлиги сабабли кадастр ҳужжатларим чала қилинган. Айбимиз камбағаллигимизми? деган мазмундаги пост эълон қилинди.