Одам савдоси жинояти, оқибатлари, ушбу жиноятларга олиб келган шарт-шароитлар ва олдини олиш чоралари ҳақида тўхталадиган бўлсак, бугунги кунга келиб одам савдоси асримизнинг жиддий муаммосига айланган. Одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.