Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди
05.02.2018 - 15:04Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус почта маркалари тўпламига эга кляссер (маркалар учун мўлжалланган албом) чиқарди. Маркалар 2018 йил 30 январда муомалага киритилган.