Президентнинг 2021 йил 5 августдаги "Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорликни субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсадида Каттақўрғон туманида Қўштепа, Тарнов, Шўрак ва Қоқсой маҳаллалари танлаб олинган.