Янгиликлар

Каттақўрғон туманида йирик цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Кумушкент маҳалласи ҳудудида 38,5 гектар майдонда 351 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига “HENGYUAN CEMENT” цемент ишлаб чиқариш хорижий корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Каттақўрғон тумани Кумушкент маҳалласи ҳудудида 38,5 гектар майдонда 351 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига “HENGYUAN CEMENT” цемент ишлаб чиқариш хорижий корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

 

Очилиш маросимида Хитой халқ Республикасидан корхона раҳбарлари, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, туман ҳокими Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари шунингдек турли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Корхонанинг ишлаб чиқариш дастгоҳлари Хитой давлатидан олиб келинган бўлиб, йилига 3 млн тонна юқори сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, йиллик экспорт қуввати 70 млн долларни ташкил қилади. Корхонада 600 та янги иш ўринлари яратилди.

 

Кейинги йилларда бу каби йирик лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани, аҳоли бандлиги ва юртимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

 

Айрим нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилади.

ЧУЯНЧИЛИК ОҚСОҚОЛЛАР МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЧИЛИККА БОШ БЎЛМОҚДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

“Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар Каттақўрғон туманидаги “Чуянчи” маҳалласида амалга оширилмоқда. 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM