КАТТАҚЎРҒОНДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМИ ОРТМОҚДА
07.06.2022 - 15:57Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори Республикада интенсив усулда балиқ етиштиришни босқичма-босқич йўлга қўйиш ва рағбатлантириш, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологиялар ва илм-фан ютуқларини кенг кўламда жорий қилиш, балиқчилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш каби мақсадларда қабул қилинди. Таҳлилчиларнинг маълумотига кўра Ўзбекистон учун балиқни истеъмол қилишнинг минимал меъёр миқдори бир йилда бир киши учун 12 килограммни, дунё бўйлаб эса бу кўрсаткич бир киши учун 16,6 килограммни ташкил этар экан.