Каттақўрғон туманида очилган “Hotel Nurshod" меҳмонхонаси шаҳар ва туман меҳмонларига хизмат қилади
16.05.2022 - 08:01Каттақўрғон туман ҳокими Жамшид Насриддинов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, вилоят туризм бошқармаси вакиллари ва шаҳар ва туман жамоатчилиги Навбаҳор маҳалласида бўлиб, тадбиркор Шамшод Узоқов томонидан замонавий талабларга мувофиқ келувчи янги очилган “Hotel Nurshod" меҳмонхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.