Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОН ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА

Каттақўрғон тумани республикадаги кўҳна туманлардан бири.Туманда 69 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлиб, улардаги 61,7 мингта оилада 273,3 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Бундан уч-тўрт йил олдин туманда энг катта муаммо – ишсизлик эди. Шу боис тумандан мавсумий 30-35 минг одам хорижга чиқиб ишлашга мажбур бўларди. Бу меҳнат ресурсларининг тенг ярми, дегани.

ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ - “Ётиб қолгунча, отиб қол” қабилида иш кўраётганлар иғвоси ёхуд “Ёвича шантаж”

  Яқинда ижтимоий тармоқларда “Мен – Хадича Умарова, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Ёви маҳалласи Шўр қишлоғида яшайман. Жорий йил 13 март куни Каттақўрғон туман ҳокими хусусий мулкимни тортиб олди. Ваҳоланки, ҳокимнинг қўлида хусусий мулкимнинг қарори ва кадастр ҳужжатлари бор эди. Шунга қарамай, солиқ тўламагансиз деган баҳона билан мулкимни олиб қўйди. Аслида, 2019 йил ҳисобидан ҳеч қандай қарзим йўқ” мазмундаги ғирт ёлғондан иборат пост эълон қилинди.

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Авваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларимни билдираман.
 

2015-2020 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM