Жамшид Насриддинов бошқа ишга муносиб кузатилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

30 май куни Каттақўрғон туман ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда  шу пайтгача туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Жамшид Насриддинов вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасига ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов унинг тумандаги меҳнат фаолиятига юксак баҳо бериб, раҳбару фермерлар номидан миннатдорчилик билдирди ва вилоят ҳокимлигидаги меҳнат фаолиятига  муваффақиятлар тилади.

Унинг ўрнига шу пайтгача Буюк Турон ММТП раиси вазифасида ишлаб келган Қобилжон Рўзиев туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида таништирилди.

Йиғилишда тумандаги Марди Султонов ММТП фермер хўжаликлари пиллакорлари туманда биринчилардан давлатга пилла сотиш шартномавий режасини 40100 килограмм ўрнига 40426 килограммга ортиғи билан   бажарганлиги муносабати билан туман ҳокимининг табриги ўқиб эшиттирилди.

Табрикда шундай дейилади: “Марди Султонов ММТП ҳудудидаги барча пиллакору фермерларни ушбу улкан хирмонга қўшган муносиб ҳиссаси учун самимий муборакбод этаман! Балли опа-сингилларим, азаматларим! Ҳалол меҳнатингиз билан топган даромадаларингиз барокатлидир! Бошингиз яхшилик ва бахтдан мағрур бўлсин! Сизлардан барча каттақўрғонликлар фахрланади!” 

Шунингдек туман ҳокими томонидан Марди Султонов ММТП раиси вазифасини бажарувчи Икром Шодиев Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM