“Яшил” ҳудуднинг қадрига етиш керак

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

  Ҳозирги кунда Каттақўрғон тумани “яшил” ҳудуд тоифасидаги туманлардан биридир. Биз, туман халқи, буни қадрига етган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз зарур. Ҳаммамизга маълумки, коронавирус инфекцияси тарқалганлиги сабабли туманимиз билан қўшни бўлган Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳамда Иштихон туманларига кириш-чиқиш тақиқланган. 

  Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, олиб борилаётган профилактик тадбирлар натижасида бугунги кун ҳолатига кўра туманимизда Корнавирус касаллиги аниқланган ҳудудлар йўқ. Туманимиз бўйича эҳтиёт чораси сифатида 22 та хонадон ва унда истиқомат қилувчи 171 нафар фуқароларимиз карантинга олинган. Уларнинг ҳолати юзасидан доимий назорат олиб борилмоқда. Туман тиббиёт ходимлари ўртасида ҳам коронавирус билан касалланган беморлар йўқ. 
  Касалликни олдини олиш ва уни эрта аниқлаш бўйича ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Шу кунгача фуқароларимиздан 101 нафари инфекцияга қарши тестлардан ўтишди. Қувонарлиси, уларнинг бирортасида касаллик аниқланмади. 
  Туман аҳолиси ўртасида карантин қоидаларини бузилишини олдини олиш, белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилиш ҳолатини таъминлаш мақсадида бугунга қадар вилоят СЭЭНДИ Каттақўрғон филиали ва туман ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда қўшма рейд ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилган рейдлар натижасида карантин қоидаларини бузган 28 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомашиналари эса вақтинча жарима майдончасига қўйилди.
  Хориждан туман ҳудудидга кириб келаётган фуқаролар доимий назоратга олинган. Бугунги кунга қадар хориждан туманимизга кириб келган фуқаролар аниқланмади. 
  Шуни айтиш керакки, тумандан “қизил” ва “сариқ” ҳудудларга фақатгина тибиёт, СЭО ходимлари ва махсус рухсатномаси бор автомобиль эгалари зарур иш юзасидан боришлари мумкин.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM