УСТИВОР ЛОЙИҲАЛАР ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелда ўтказилган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ерларни фойдаланишга киритиш бўйича ирригация ишлари лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш юзасидан жорий йил 2 майда туман ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унинг бандлари ижросини назорат қилиш Инспекциянинг Каттақўрғон туман бўлимига юклатилган.

  Мазкур чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг апрел-май ойларида умумий лойиҳа қиймати 2 310,0 млн. сўмлик туман ҳудудидаги жами 206,6 гектар ер майдонини фойдаланишга киритиш биринчи навбатдаги устувор вазифа қилиб белгиланган. Режанинг биринчи бандида пудратчи “Оқдарёмахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан туман Ирригация бўлимига қарашли “КРС” каналининг “Гранд Транс” муқобил МТП ҳудудидан оқиб ўтувчи 1,0 км. ҳамда У.Юсупов муқобил МТП ҳудудидан оқиб ўтувчи 0,2 км. қисмини реконструкция қилиш ҳамда ушбу ҳудудларидан жами 172,7 гектар ер майдони фойдаланишга киритиш режалаштирилган.   Чора-тадбирлар режасининг 2-бандида эса ушбу корхона томонидан қиймати 750,0 млн. сўмлик 5 дона ер ости суғориш қудуқларини бурғулаш орқали ушбу ҳудудларда жами 33,9 гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг апрел-май ойларида пудратчи корхона томонидан “КРС” канали ёқасидаги жами 195 метр масофада каналнинг икки ён қисмида бетонлаш ишлари амалга оширилди, 650 метр масофада эса ер ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда пудратчи корхона ҳисобланмиш “Оқдарёмахсуссувпудрат” МЧЖ томонидан Гранд Транс муқобил МТП ҳудудида  3 дона суғориш қудуқлари бурғуланмоқда.
Шуни айтиш керакки, туман Ирригация бўлимига қарашли “КРС” каналида бажарилаётган ишлар ҳамда ажратиб берилган ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Инспекциянинг туман бўлими томонидан доимий равишда назорат мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Рустам ТОҒАЕВ,
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув 
ресурслари ва ерлардан фойдаланишни 
назорат қилиш шўъбаси катта инспектори.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM