Эзгу ишдан четда қолманг!

Баҳор фаслини эзгу ишлар, ҳашарлар билан кутиб олиш, турли кўчатлар ўтқазиб, атрофни ободонлаштириш анъанага айланган.
Айни кунларда Каттақўрғон туманида ҳам кўча ва хиёбонларни ободонлаштириш, дарахт ва гул кўчатлари ўтқазиш тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Акция доирасида йўл чеккалари ҳамда маҳаллаларга бир миллион туп кўчат ўтқазилиши режалаштирилган. Терак, каштан, эман, можевельник сингари манзарали, ёнғоқ, тут каби мевали дарахтлар қисқа вақтда туман кўркига кўрк қўшиши шубҳасиз.
Кўчат экиш, ҳашар каби ҳаётбахш анъаналаримиз замирида халқимизга хос ҳамжиҳатлик, бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар мужассам. Уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик бор жойда эса осойишталик, файзу барака бўлади. 
Азиз юртдошлар! Акция доирасида Сиз ҳам жараёнга ўз ҳиссангизни қўшинг. Ҳар биримиз бу ташаббусга қўшилсак, Катақўрғонимиз қанчалик гўзал ва ям-яшил бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг-а...

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM