Каттақўрғон туманида 2019 йил январ-декабр ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Асосий иқтисодий кўрсаткичлари
2019 йилнинг январ – декабр ойларида туманда 288,2 млрд. сўм миқдори саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, шундан 232,1 млрд. сўм истеъмол товарлари 80,5 фоизни ташкил қилади. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,7 фоизни ташкил қилмоқда.
Жами етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми
2 271,6 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати эса 102,3 фоизни ташкил этади.
Туман бўйича жами хизматлар ҳажми 243,0 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати эса 107,1 фоизни ташкил қилмоқда.
Бажарилиган пудрат ишлари ҳажми 156,5 млрд. сўм миқдорида бўлиб, ўсиш суръати 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 116,1 фоизни ташкил этмоқда.
Чакана савдо ҳажми 516,3 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,3 фоизни ташкил этмоқда.
Туман бўйича мавжуд 17 та экспортёр корхоналар томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида 16,0 млн. АҚШ доллари миқдорида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 173,5 фоизга ўсишга эришилган.
Товар ва хизматлар импорти ҳажми 79 млн. АҚШ долларидан иборат бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 17 мартаниташкил этмоқда.
Туманнинг ташқи савдо баланси жами 94,9 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда.
2019 йилнинг ўтган даврида жами 15 292 минг АҚШ доллари миқдорида асбоб-ускуна ва асосий воситалар, нақд пул кўринишида хорижий инвестиция ўзлаштирилган.
2019 йил декабрь ҳолатига туманда 8 та қўшма ва 1 та хорижий корхона мавжуд бўлиб улардан 3 таси ўз фаолиятини 2019 йилда бошлади.
2019 йил январь-декабрь ойлари учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш режаси 15 242 минг доллар этиб белгиланган бўлиб, амалда 15 292 минг долларга ёки 102 % га бажарилган.
2019-2020 йилларда жами лойиҳа қиймати 2 трлн. 348 млрд. 483 млн. (ўз маблағи 232 млрд. 85 млн., банк кредити 302 млрд. 329 млн.) сўм, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 220 млн. 784 минг АҚШ доллари) бўлган 116 та инвестиция лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда.
2019 йил туманнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларига асосан, жорий йилнинг ўтган даврида 116 та лойиҳаларда
16 689,5 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 106 та лойиҳалар ишга туширилди ва 1 353 дан ортиқ иш ўринлари яратилмоқда.
2019 йил “Бандлик дастури”га кўра йилнинг январь-ноябрь ойларида 1 677 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 1754 та иш ўринлари яратилди. Прогноз режа 104,6 фоизга бажарилди.
Бундан ташқари, норасмий ходимларни легаллаштириш режаси
4908 та ўрнига 6064 тага бажарилди. Прогноз режа 123,5 фоизга бажарилди.
Бюджет даромадарининг бажарилиши
2019 йил учун Каттақўрғон тумани бюджети даромадларининг умумий режаси 97 млрд 032 млн сўм белгиланган бўлиб, хакикатда 127 млрд. 860 млн сўмга (131.7%), ёки 30 млрд 828 млн сўм ортиғи билан бажарилди. Яъни 2018 йилга нисбатан 53 млрд 304 млн сўм кўп тушум тушуришга эришилди.
Шундан, маҳаллий бюджет даромадлар режаси 38 млрд 455 млн сўм белгиланган бўлиб, 49 млрд 774 млн сўмга, ёки 11 млрд 319 млн сўм ортиғи билан бажарилди.
2019 йил давомида 420 та юридик шахс макомидаги янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 229 тага (2018 йилда 191 та) оширдик. Натижада 6064 та фуқаронинг иш фаолияти легаллаштирилиб, янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташкари, 1218 та янги ЯТТлар давлат рўйхатидан ўтказилиб, солиқ базаси кенгайтирилди.
123 та фаолиятини вақтинчалик тўхтатган корхонанинг фаолияти тикланиб, иши йўлга қўйилди.
Инфратузилмани яхшилаш соҳасида
Йўл бўйича: 2018 йилда туманда 108,5 км. йўл таъмирланган бўлиб, шундан 70 км. узунликда асфальт қоплама ишлари бажарилди, 38,5 км шағал-тош ётқизилди. Ушбу ишларни бажаришга 25,8 млрд. сўм маблағ сарфланди. “Каттақўрғон туман Йўллардан фойдаланиш” ДУКга йўл қурилишида фойдаланиладиган янги замонавий техникалар харид қилинди. 2 та асфальт заводи модернизация ва реконструкция қилиниб, фаолияти қайта тикланди. Инерт материаллар ишлаб чиқарувчи завод қурилиб ишга туширилди.
2019 йил ўтган даврида туманда жами 135,3 км. (88,8 км. асфальт, 46,5 км. шагал-тош) узунликда йўллар тўлиқ асфальт ҳамда жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Ушбу ишларнинг лойиҳа қиймати 20 млрд. 067 млн. сўм маблағ сарфланди.
Шундан; - Давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари 32 км. асфальт йўлга 3 млрд. 141 млн. сўм маблағ сарфланди.
- вилоят ва маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллари 36,7 км. асфальт йўлга 5 млрд. 479 млн. сўм маблағ сарфланди.
- туман ички йўллари 5,2 км асфальт йўл, 7,3 км. шағал-тош таъмирлаш ишларига 2 млрд. 288 млн. сўм маблағ сарфланди.
Тумангаз бўйича: тумандаги 60 та МФЙга табиий газни 5 та асосий ГРС (ПТФ, Каттакўрғон, Қорадарё, Пайшанба, Хатирчи) ҳамда қўшимча Нурободтумангаз филиалларидан табиий газни қабул қилиб, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига етказиб беради. 9 та умуман газ тармоғига уланмаган 34762 та аҳоли хонадонларига график асосида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
2018 йил туманда газ таъминотини яхшилаш бўйича 3,0 км янги газ қувурлари тортилди, 5,2 км тармоқ таъмирланди, 10 дона янги ГТҚ ўрнатилди ва 662 донаси қайта кўрикдан ўтқазилиб таъмирланди. Қоракўлча маҳалласи Худайқулобод қишлоғи газлаштирилди. Суюлтирилган газ етказиб бериладиган хонадонлар 3428 тага кўпайди.
2019 йилда 6,2 км. янги газ тармоқ тортилди, 0,7 км. газ қувури реконструкция қилинди, 2 дона юқори босимли газ тақсимлаш қутилари мукаммал таъмирланди, 54 км газ қувурлари босим остида зичликка ва ҳаво босими ёрдамида тозаланди, 458 та ГТК лар тафтиш қилинди, 5 км. ер ости газ қувурлари газ сизиб чиқиш ҳолатлари бартараф этилди, табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларга 2019 йилда ўтган йилдагига қўшимча равишда 1855 та хонадонлар суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланди.
Туманда янги қурилган 4 та 4 қаватли намунавий уй жойларга 854 метр газ қувурлари тортилиб, бугунги кунда табиий газ билан узлуксиз таъминланди.
Қорадарё электр таминот бўйича: 2018 йилда туманда саноатни ривожлантириш ҳамда инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида юқори кучланишли “Оқдарё” ним станциясидаги 6,3 мегаваттли трансформатор ўрнига 16 мегаваттли трансформатор ўрнатиш бўйича қиймати 4,5 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилди. Электр таъминоти тизимини яхшилаш бўйича 2018 йил давомида 7,8 км паст кучланишли, 8 км юқори кучланиш ҳаво электр тармоқлари реконструкция қилинди, электр таянч устунларнинг 286 дан ортиғи алмаштирилди. 7 дона янги трансформаторлар ўрнатилди, 76 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 80 та тунги ёритиш чироқлари янги тежамкор лампаларга алмаштирилиб, 113 та худди шундай янги лампалар ўрнатилди.
2019 йилнинг ўтган давр мобайнида 8 дона янги трансформаторлар ўрнатилиб ишга туширилди, 263 дона трансформаторлар пунктлари ва 536,0 км. 0,4-6-10 кв ҳаво электр тармоғи мукаммал ва жорий таъмирланди. 8 км. янги электр тармоқлари тортилди, 14 км тармоқ жорий таъмирланди. Шунингдек, 96 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Туманимиз истимолчиларига замонавий АСКУЮ ҳисоблагич 26347 дона ўрнатилди.
Туман “Сувоқова” ДУК бўйича: 2018 йилда туман ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши билан “Сув оқова” ташкилоти фаолияти қайта йўлга қўйилди. Натижада мавжуд 0,7 км ичимлик суви каналлари ва 11 дона сув насослари таъмирланди. 7,4 км янги сув қувурлари ўтқазилди. 8 та янги сув иншоотлари қурилди. 3 та массивдаги янги қурилган намунавий уй-жойлардаги 114 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди. Туманнинг 16,9 % аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланган.
2019 йилнинг шу давригача 23 км. янги сув тармоғи тортилди, 9 та сув иншооти қурилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 7 та сув иншооти қайта таъмирланди. 11 дона сув насослари қайта таъмирланди. 6 км. сув тармоғи қайта таъмирланди. 5 та жойдаги авария ҳолатидаги сув қувурлари қайта таъмирланди. Ҳозирда туманнинг 25,4 % аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Туман телекоммуникация боғланмаси бўйича: Телефон ва интернет алоқаси сифатини яхшилаш мақсадида 1 та янги АТС қурилди, 52 км. оптик толали алоқа тармоқ тортилди, 16 км. тармоқ жорий таъмирланди. Туман марказ ҳудудларидан 128 сиғимли МСАН қурилмаси ўрнатилди ва 120 дан ортиқ аҳоли ҳамда ташкилотларга замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиб келмоқда. Янгидан ўрнатилган замонавий қурилмалар ҳисобига алоқа хизматларидан фойдаланаётган абонентлар сони ўтган йилларга нисбатан 50% ортди.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси бўйича: Туманда жами 179 та қабристонлар мавжуд бўлиб, шундан жорий йилда 8 та 1640 м қабристонлар атрофини девор билан ўраш ишлари 308.4 млн. сўм маблағ эвазига манзилли дастур орқали амалга оширилди ва фойдаланиш учун топширилди.
Туман маркази кўчаларида чиқиндиларни тез ва самарали усулда олиб чиқиб кетишни ташкил этиш мақсадида 50 дона чиқинди тўплаш қутиларини ўрнатиш 79.7 млн. сўм маблағ эвазига амалга оширилди.
“Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали 16 та техника мавжуд бўлиб, ушбу техникалар 34 та маҳалла 144440 та хонадонга ҳамда бюджет ва юридик ташкилотларига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича: 2019 йилда 17 та кўп қаватли уй-жойларни капитал таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун 2 820,9 млн. сўм Самарқанд вилояти Ободонлаштириш дирекцияси томонидан ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 1 874 млн. сўм маблағ молиялаштирилган.
Бугунги кунга келиб 12 та уй-жойларнинг фасад қисми, 17 та уйнинг қош қисми тунука билан қопланди, 65 та электр шитлари таъмирланди, 12 та канализация ҳовузлари қазилди, 11 та болалар майдончаси ўрнатилинди, 3200 кв.м отмоска ва кириш йўлаклари бетон қопламаси билан қоплаш ишлари якунланди, 1200 п/м ирригация тармоқлари ўрнатилди, 17 та кириш йўлагини таъмирлаш ҳамда 24 та темир эшиклар ўрнатилди, ертўлаларга 18 та темир эшиклар ўрнатилди, тоза ичимлик суви учун 1000 п/м тармоғи тортилди, 65 та тунги ёритиш торшерлар ўрнатилди, кириш йўлагига 274 та почта қутилари урнатилди, 65 тадан ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилди, 13 та умумий чиқинди сув ҳовузи қуриб топширилди, 10 та тандирхоналар фойдаланишга топширилди.
Ижтимоий соҳа объектлари:
2018 йилда умумий инвестиция қиймати 35,6 млрд сўм бўлган ижтимоий соҳа объектлари қурилиш ишларини амалга оширилди. Хусусан:
- соғлиқни сақлаш тизимида қиймати 5,7 млрд. сўмлик 3 та;
- халқ таълими тизимида қиймати 10,6 млрд. сўмлик 7 та;
- мактабгача таълим тизимида қиймати 19,4 млрд. сўмлик 5 та;
- спорт-соғломлаштириш соҳасида 1,1 млрд. сўмлик 1 та объект қуриб битказилди.
2019 йилда инвестиция дастури доирасида 17,5 млрд. сўмлик ижтимоий соҳа объектлари қурилиш ишлари тугалланиб, фойдаланишга топширилди, хусусан:
- халқ таълими тизимида қиймати 7,4 млрд сўмлик 5 та;
- мактабгача таълим тизимида қиймати 5,3 млрд сўмлик 2 та;
- Прокуратура ва мажбурий ижро бюроси бинолари 4,8 млрд. сўм.
Уй-жойлар қурилиши:
2018 йилда 4 та массивда умумий қиймати 20,5 млрд. сўмлик
122 та 2 сотихли 3 хонали арзон уй-жойлар, 2 та массивда умумий қиймати 16,1 млрд. сўмлик 16 та хонадондан иборат 2 қаватли 8 та уй-жойлар қурилди. Ушбу қурилиш ишларининг жами қиймати 36,6 млрд. сўмни ташкил этган.
Аввалги йилларда қурилган 17 та кўп қаватли турар жойлар инфратузилмаси яхшиланиб, том, ер-тўла, йўлак қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Ёрдамчи бинолар қурилди.
2019 йилда 3 та массивда жами 126 та умумий қиймати 22,6 млрд. сўмлик уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди. Шундан Мундиён маҳалласида 3 та 4 қаватли 72 хонадонли, 24 та 2 сотихли, Мадраса маҳалласида 1 та 4 қаватли 24 хонадонли, Муллакўрпа маҳалласида 6 та 2 сотихли қурилди.
“Обод қишлоқ” дастури:
2018 йилда Ўз.Рес. Президентининг “Обод қишлоқ дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича туманнинг Каттаминг ва Қоракўлча қишлоқларида “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилди.
Дастур доирасида: умумий қиймати 14,5 млрд сўмлик 9 та ижтимоий соҳа объектлари қуриб битказилган, умумий қиймати 2,9 млрд сўмлик 12 та бозор инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилган, 5,5 млрд сўм эвазига 12,9 км асфальт ишлари бажарилган. 32,5 км тупроқ йўлларига тош-шағал ётқизилган, 4,9 км ичимлик суви тармоғи янгиланди. 2 та янги сув насослари қурилган, 4,3 км газ тармоқлари ва 26 та газ тарқатиш қутилари капитал таъмирланди. 371 дона суюлтирилган газ учун маиший газ баллонлари аҳолига тарқатилган, 2 та янги трансформатор ўрнатилди. 7 та трансформатор пункти таъмирланди. 7 км электр тармоқлари таъмирланди. 78 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 122 та хонадонга янги электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. 935 та аҳоли уй-жойларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
2019 йилда Ўз.Рес. Президентининг “Обод қишлоқ дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда Мундиён, Муллакўрпа ва Валижон қишлоқлари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, мазкур қишлоқларда Дастур ижроси таъминлаш мақсадида.
3 та маҳаллада жорий йилнинг ўтган даврида жами 54,1 км йўллар (14,9 км. асфальт ҳамда 39,2 км шағал-тош) қоплама билан қопланди. 7,4 км пиёдалар йўлаклари қуриб битказилди. 565 млн. сўмлик 154 та тунги кўча ёритиш устунлари ва 7,6 км. кабеллар ўрнатилган. 6 км электр тармоқлари таъмирланган. 377 та суюлтирилган газ баллонлари истеъмолчиларга етказилди. Жами 5 та ижтимоий соҳа объектлари (3 та мактаб ва 2 та МТМ)да қурилиш ишлари тугатилиб, фойдаланишга топширилди.
Бозор инфратузилма объектларининг 19 тасида ташаббускорлар томонидан қурилиш ишлари амалга оширилиб янги иш ўринлари яратилди.
Тумандаги маҳаллаларга ҳамда ижтимоий соҳа объектларига пиёдалар йўлаклари қуриш мақсадида, 1000 тонна цемент ажратилиб, жами 23,4 км. пиёдалар йўлаклари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож уй-жойларини том қисмини ёпиш учун 74 та хонадонга 4200 дона шифер ажратилди.
Туман маҳаллий бюджет ҳисобидан қуриладиган объектлари:
Туман аҳолиси маданий ҳордиқ чиқариши учун қулайлик яратиш мақсадида туман 288 млн. сўм маблағ эвазига Маданият бўлимига қарашли Концерт зали тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. 4 та сектор штаби 810 млн. сўмга мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Туман ҳокимлиги олд ҳовли майдонига 80 млн. сўмга рангли фаввора ўрнатилди.
Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 230 млн. сўмлик 132 та тунги ёритиш нуқтаси, қабристонларда 260 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари, 75 млн. сўмга кўчаларга сув сепадиган Зил-3110 русумдаги авто машина ва “Тоза ҳудуд” ДУК га 2 та замонавий чиқинди ташиш машиналари ҳамда 830,5 млн. сўмга янгидан бино қурилиб фойдаланишга топширилди.
Жорий йил якуни билан Давлат хизматлари марказига янгидан 3 млрд. сўмлик бино қурилиши, туман ҳокимилиги биноси, “Маҳалла” хайрия-жамоат фонди, Хотин-қизларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш маркази, Туман ФХДЁ бўлими биноларини таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Туман маркази қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида; туман Сув хўжалиги бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман мактабгача таълим бўлими ва Самарқанд вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси туман филиали биноларида ташқи фасад қисмини таъмирлаш ишларини тугаллаб, фойдаланишга топширилди. Туман ҳокимлиги олд томонида жойлашган фонтан 121.5 млн. сўм эвазига қайта таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.
2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида; Туманда 69 та МФЙ бўлиб, мавсум давомида аҳоли хонадонларига кўмир жами 4500 тонна, шундан 2500 тонна кўмир ва 2000 тонна брикет ёқилғиси олиниши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда жами 1319,0 тонна, 923,0 тонна кўмир ва 396,0 тонна брикет ёқилғисини туман маҳаллари томонидан олинган.
Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 8 та бўлим, 9 та ҚВП, 1 та шифохона, 3 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 8 та тез тиббий ёрдам шаҳобчаси, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиникаси мавжуд бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилиб режа бўйича тўлиқ кўмир ёқилғиси олинган.
Халқ таълими бўлими тасарруфида 102 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, Куз-қиш мавсумда мактабларга 2443 тонна кўмир ёқилғиси олиниши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда кўмир ёқилғиси тўлиқ олинган. Бундан ташқари 33 та таълим муассасасига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 87 дона ва ҳомийлар томонидан 14 дона иситиш қозонлари ўрнатилди. 19 та муассасада ҳомийлар томонидан металл қувурлар алмаштириш ҳамда иситиш батареяларини ўрнатиш ишлари тўлиқ бажарилди. 54 та муассасанинг 9040 кв.м. йўлакларини бетон қоплама билан қоплаш учун туман ҳокимининг ташаббуси билан 250 тонна цемент умумтаълим мактабларига етказиб берилди. Қолган бетонлаш ишлари ҳомийлик ёрдамида амалга оширилди. 9 та таълим муассасасидан 3 тасида янги ҳожатхона қуриб битказилди, қолган 6 тасини мавжуд ҳожатхонаси таъмирланди.
Туман мактабгача таълим бўйича: бўлим тасарруфида 58 та мактабгача таълим тизими мавжуд бўлиб, 2019-2020 йиллар мавсумида 25 та МТТ табиий газ билан ва 33 та МТТ кўмир ва брикет ёқилғиси билан иситилади.
Жорий йилда куз-қиш мавсумда МТТларга 318 тонна кўмир ёқилғиси олиниши режалаштирилган. Ҳозирда жами 318 тонна, 70 тонна кўмир ва 250 тонна брикет ёқилғиси олинган 100 % ташкил этади.
2019-2020 йиллар куз-қиш мавсуми учун маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 787 млн. сўм маблағ ажратилган. Том қисми ва иссиқлик тизими учун ишлар амалга оширилди. Том қисми учун жами 8 та (11, 19, 25, 26, 28, 38, 45, 49,) иситиш тизими учун жами 3 та (8,10,19) ташкилотларида ишлар бажарилди.
Мактабгача таълим тизими
Бугунги кунда туманда 58 та давлат хамда 85 та нодавлат МТТларда 389 та гуруҳ (324 та куни узайтирилган гуруҳ ва 65 та қисқа муддатли)ларда 11404 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган. Қамров даражаси 51,3 фоизни ташкил этади.
2019 йилда Мактабгача таълим вазирлиги билан 81 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил қилиш юзасидан битим имзоланиб, шундан 80 таси ўз фаолиятини бошлаган. Бундан ташқари давлат-хусусий шерикчилиги йўналишидаги 25 та МТТ ташкил қилиш бўйича қарорлар қабул қилинган бўлиб, шундан 16 таси билан Мактабгача таълим вазирлигида битимлар тузилган. Бугунги кунгача 2 та нодавлат ва 3 та давлат-хусусий шерикчилигида мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Йил якунига қадар 6 та оилавий мактабгача таълим муассалари ишга туширилади.
Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши
2019 йил декабрь ҳолатига туманда 8 та қўшма корхона ва 1 та хорижий корхона мавжуд бўлиб улардан 3 таси ўз фаолиятини 2019 йилда бошлади.
2019 йил январь-декабрь ойлари учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш режаси 15 242 минг доллар этиб белгиланган бўлиб, амалда 15 292 минг долларга ёки 102 % га бажарилган.
Жумладан, 2018 йилда туманда Хитой инвестицияси иштирокида “HENGYUAN CEMENT” ҚК тўғридан-тўғри инвестиция ҳажми
340 млн. АҚШ долларини ташкил қилувчи йиллик қуввати 2,4 млн. тонна бўлган цемент заводи қурилиши бошланди. Завод қурилишининг биринчи босқичи 2018-2020 йилларда амалга оширилади ва бу босқичда
220 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига йиллик қуввати 1,2 млн. тонна бўлган дастлабки блок ишга туширилади. Иккинчи босқич 2020-2021йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб 120 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали йиллик қуввати 1,2 млн. тоннани ташкил этадиган иккинчи блок ишга туширилади. Ушбу лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида жами 600 дан зиёд янги ишчи ўринлари ташкил қилинади. Ҳозирда корхона томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар корхона томонидан 15 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритилган.
Туманда 2018 йил сентябр ойида “Стоун холдинг груп” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси ташкил этилди. Натижада умумий қиймати 1 млн 120 минг долларлик шундан 740 минг долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб микрокалцид ишлаб чиқариш бўйича ишлар бошланган.
Бугунги кунга қадар корхона томонидан жами 291,6 минг долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритилган (175,5 минг доллар асбоб ускуна кўринишида. 116,1 минг доллар нақд пул кўринишида).
Ҳозирги кунда 40 дан ортиқ чет эл нуфузли корхоналарига инвестиция таклифлари жўнатилди ва улар томонидан ишчи ташрифлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари туманда ташкил этилган “Биолакт Шамс Инвест” ҚК (Белорусия) томонидан 1 250 бош қорамолга мўлжалланган чорва комплекси ва суткасига 30 тонна сут маҳсулотлари, 30 тонна қуруқ сут ишлаб чиқариш, 6 гектар иссиқхона комплекси ташкил қилиш, 600 гектар интенсив боғлар ташкил этиш каби лойиҳаларга 10 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилиши режалаштирилган.
Шу йил декабрь ойида эронлик ҳамкорлар билан биргаликда
“UI Technology exchange center” МЧЖ шаклидаги ҚК ташкил этилган бўлиб, чорвачилик ва паррандачилик комплекси ташкил этилмоқда.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Халқаро молия ташкилотлари томонидан 2018-2019 йилларда туманимиздаги 11 та лойиҳага жами 3 млн 109 минг долларлик имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратилди. Бунинг натижасижа туманимизга 7 та чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан четдан 550 бош зотли қорамоллар келтирилди ҳамда ҳар бирида камида 200 бош қорамолларни сақлаш қувватига эга замонавий типдаги чорва фермалари ташкил этилди.
Россия технологияси асосида “Қўшховуз” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 3,0 млн. доллар бўлган 11 гектарлик лимонария қурилиши давом этмоқда. Лимонарияда ҳамда тумандаги аҳоли хонадонларида етиштирилган лимонларни сақлашга мўлжалланган 2 минг тонна ҳажмдаги музлатгичли омборхона ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
."Каттақўрғон Валижон Парранда" МЧЖ негизида
1 гектар майдонда ташкил этилаётган замонавий иссиқхонанинг умумий қиймати 375.0 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳага ташаббускорларнинг 75.0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ва 300.0 минг АҚШ долларлик миқдоридаги халқаро кредит маблағлари жалб қилинган. Шунингдек ушбу лойиҳа бўйича йиллик 200.0 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлар бошланган ва 15 та доимий иш ўрни очилган.
2."Камила Фарм" МЧЖ негизида 3 гектар майдонда ташкил этилаётган замонавий иссиқхонанинг умумий қиймати 1 300.0 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳага ташаббускорларнинг 300,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ва 1 000.0 минг АҚШ долларлик миқдоридаги халқаро кредит маблағлари жалб қилиниши режалаштирилган. Шунингдек ушбу лойиҳа бўйича йиллик 600.0 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш ва 20 та доимий иш ўрни очиш белгиланган.
3."Муродулло бобо" ф/х негизида 2 гектар майдонда ташкил этилаётган замонавий иссиқхонанинг умумий қиймати 1368.4 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳага ташаббускорларнинг 328.4 минг АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ва 1040.0 минг АҚШ долларлик миқдоридаги халқаро кредит маблағлари жалб қилинди ҳозирги кунда қурилиш монтаж ишлари якунланган. Шунингдек ушбу лойиҳа бўйича йиллик 400 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш ва 25 та доимий иш ўрни очиш белгиланган.
4."Моранди Инвест" МЧЖ негизида 3 гектар майдонда ташкил этилаётган замонавий иссиқхонанинг умумий қиймати 1186 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳага ташаббускорларнинг 350 минг АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ва 836 минг АҚШ долларлик миқдоридаги халқаро кредит маблағлари жалб қилиниб ҳозирги кунда қурилиш монтаж ишлари якунланмоқда. Шунингдек ушбу лойиҳа бўйича йиллик 1000.0 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш ва 25 та доимий иш ўрни очиш белгиланган.
Каттақўрғон туманида Аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар бўйича 38,1 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, 1148 та лойиҳа учун
35,9 млрд сўм сарфланди.
Жумладан,
“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида тасдиқланган
35,2 млрд сўм кредит ажратилиши учун 35,6 млрд сўмлик лойиҳалар тақдим этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 1084 та жисмоний ва юридик шахсларга 28,2 млрд сўми (шундан 221 та кам таъминланган оилаларга 635 млн сўм) молиялаштирилган.
“Фермерларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси”дан 84 та лойиҳага 879,3 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, амалда 20 тасига 326 млн. сўм ажратилган.
“Ҳунармандчиликни ривожлантришга” 15 та лойиҳага 501,0 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, амалда 15 тасига 496,0 млн. сўм ажратилган.
“Бандликка кўмаклашиш жағармаси ҳисоби”дан 3,4 млрд. сўм имтиёзли кредит режалаштирилган бўлиб, амалда 26 та лойиҳа учун
632,0 млн. сўм ажратилган.
“Хотин – қизларни ва оилани қўллаб – қувватлаш жамоат фонди ҳисоби”дан 750млн. сўм имтиёзли кредит режалаштирилган бўлиб,
амалда 33 та лойиҳа учун 714,0 млн. сўм ажратилган.
“Ёшлар келажагимиз” давлат дастури буйича 2018 йилда 21 та
5,4 млрд сўмлик лойиҳалар (217 нафар иш ўрни) тасдиқланган бўлиб, шундан 10 та 2,6 млрд.сўм молиялаштирилди ҳамда 37 та иш ўрни яратилди.
2019 йилда 36 та 13,4 млрд.сўмлик лойиҳалар (411 нафар иш ўрни) тасдиқланган бўлиб, шундан бугунги кунга қадар 12 та 5,550 млрд.сўмлик лойиҳалар молиялаштирилиб, 69 та иш ўрни яратилган, 26 та 8,129 млрд.сўмлик лойиҳалар ташаббускорлар томонидан рад этилган.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари фаолияти
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган бўлиб, тумандаги мавжуд 69 та МФЙдаги жами 48 779 нафар хонадонларда уйма-уй юрилиб, жорий йил
23 декабргача туман бўйича жами 48 779 нафар (100%) хонадон ўрганилиб, 1462 нафар (2.1%) хонадонда 1462 та муаммо аниқланиб, 1427 таси (97,6 %) ҳал этилди, қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳлат белгиланган ва ижроси назоратга олинган.
Жумладан,
1-секторда жами 11 013 нафар хонадон мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар сектор бўйича 11 013 нафар (100 %) хонадон ўрганилиб, 501 нафар (4.5 %) хонадонда 501 та муаммо аниқланиб, 501 таси (100 %) ҳал этилди.
2-секторда жами 11 082 нафар хонадон мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар сектор бўйича 11 082 нафар (100 %) хонадон ўрганилиб, 605 нафар (5.4 %) хонадонда 605 та муаммо аниқланиб, 605 таси (100 %) ҳал этилди.
3-секторда жами 18 722 нафар хонадон мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар сектор бўйича 18 722 нафар (100 %) хонадон ўрганилиб,
5650 нафар (30.2 %) хонадонда 5650 та муаммо аниқланиб, 5594 таси
(99 %) ҳал этилди.
4-секторда жами 8 865 нафар хонадон мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар сектор бўйича 8865 нафар (100 %) хонадон ўрганилиб,
361 нафар (4 %) хонадонда 378 та муаммо аниқланиб, 377 таси (99.7%) ҳал этилди.
Секторлар раҳбарлари томонидан ўтказилган 194 та (1-сектор 42 та,
2-сектор 52 та, 3-сектор 46 та, 4-сектор 54 та) сайёр қабуллар ва сайёр учрашувларда шу кунгача жами 1145 та (1-сектор 193 та,
2-сектор 298 та, 3-сектор 374 та, 4-сектор 280 та) мурожаат қабул қилинган.
Шундан:
1-секторда жами 193 та мурожаатдан 86 таси (44,6 %)ижобий ҳал этилган, 104 таси (53,8 %)га тушунтириш берилган, 3 таси кўриб чиқилмоқда.
2-секторда 291 тадан 16 та (5,5%)ижобий ҳал этилган,
227 таси (78%)гатушунтириш берилган, 55 таси кўриб чиқилмоқда.
3-секторда 374 тадан 162 та (43.3%)ижобий ҳал этилган,
206 таси (55,1 %)га тушунтириш берилган, 6 таси кўриб чиқилмоқда.
4-секторда 280 тадан 37 та (13.2%) ижобий ҳал этилган,
236 таси (84,3 %)га тушунтириш берилган, 7 таси кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонасига 2019 йил 1 декабрь ҳолатига кўра жами 1346 та, шундан 937 та ёзма, 409 та оғзаки мурожаат келиб тушган.Мурожаатларнинг
1222 таси (90.8 %) ариза, 124 таси (9.2%) шикоят тарзида қабул қилинган. Қабул қилинган мурожаатларнинг ҳисобот даврига кўра 1328 таси (98.7%) кўриб чиқилган бўлиб, 18 та (1.3 %) мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида. Ижрочи ташкилотлар томонидан кўриб чиқилган жами 1328 та мурожаатнинг 566 таси (42.6%) қаноатлантирилган, жумладан
187 таси (33%) ижобий ҳал этилган, 379 таси (67%) ҳуқуқий маслаҳатлар ва маълумотлар бериш орқали ҳал этилган,685 та (51.6%)га асосли тушунтиришлар берилган. 77 та (5.8%) мурожаат рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Каттақўрғон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига2019 йил
1 декабрь холатига жами 95 та тадбиркорлар томонидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жумладан мурожаатларнинг 18 таси (18.9 %) сайёр қабулларда, 72 таси (75.8 %) туман қабулхонасида, 5 таси (5.3 %) 1100 қисқа рақамли ишонч телефони ҳамда business.gov.uz сайти орқали қабул қилинган.
Келиб тушган жами мурожаатларнинг19таси(20%) туман,
31таси (32.6%) вилоят, 45 таси (47.4%) республика даражасидаги мурожаатларни ташкил этади.
Соҳалар кесимида олганда мурожаатларнинг 46 таси (48.4%) банк-молия, 8 таси (8.4%) ер, кадастр ва архитектура, 41 таси (43.2%) бошқа соҳаларга тўғри келади.
Бугунги кун ҳолатига, келиб тушган жами 95 та мурожаатлардан
88 таси(92,6 %) тегишли масъуллар томонидан кўриб чиқилишига эришилди. Жумладан:
- 43 та банк кредитлари (48,9 %);
- 7 та ер, кадастр ва бино ажратиш (7,9 %);
- 38 та бошқа йўналишдаги (43,2 %)
Сайёр қабулларда қабул қилинган 18 та мурожаатлар 100 %, бевосита қабулхонада қабул қилинган 72 та мурожаатларнинг 66 таси (91.7 %),
“1100” қисқа рақамли ишонч телефони ҳамда business.gov.uz сайти орқали қабул қилинган 5 та мурожаатнинг 4 таси (80%)кўриб чиқилди.
Қолган 7 та(7.4%)мурожаатлар эса, кўриб чиқиш жараёнидаги мурожаатлар хисобланади.
Хорижий инвесторлардан 3 та мурожаат қабул қилиниб, 2 таси ижроси таъминланган. 1 та мурожаат ижроси бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
Келиб тушган мурожаатлар ижроси бўйича фаолият давомида инвесторга табиий газ тармоғига уланиш ҳамда инвестиция битимига ўзгартириш киритиш, 1 нафар экспортёр корхонага имтиёзли кредит ажратиш, 1 нафар тадбиркорга “Ёшлар келажагимиз” дастури орқали имтиёзли кредит ажратиш, 10 нафар тадбиркорга фаолиятига оид кредит ажратиш, 2 нафар тадбиркорга рухсатнома ва лицензия олиш, 2 нафар тадбиркорга таъминотчи томонидан сифатли маҳсулот етказилиши, 1 нафар тадбиркорга конвертация, 2 нафар тадбиркорга шикояти суд иш юритувига олиниши, 3 нафар тадбиркорга солиқ ва коммунал тўловлар бўйича ортиқча тўловларни қайтарилиши, 2 нафар тадбиркорлик субъекти фаолиятига ноқонуний аралашувни бартараф этиш, 3 нафар тадбиркорга мухандислик-коммуникация тармоқларига уланиши, 1 нафар тадбиркорга ирригация тармоғига уланиши каби масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатилди. 28 та фуқарога “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича кредит ажратилишига кўмаклашилди.