Каттақўрғон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда
2018 йил 3-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
1. АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР.
Саноатмаҳсулотлари ишлаб чиқариш 119.6 фоизга(шу жумладан ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 102.7 фоизга),қурилиш-пудрат ишлари ҳажмини 103.2 фоизга, қишлоқ хўжаликмаҳсулотлари ишлаб чиқаришни 120.8 фоизга, чакана савдо айланмаси 111.9 фоизга ва жами хизматлар ҳажмини167.3 фоизга етказилди.
2. МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ:
2018 йилда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларга асосан 3 та(саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги)йуналишда қиймати 51.9млрд. сўмликжами 158 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 790 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, дастур доирасидаги лойиҳалар билан биргаликда дастурдан ташқари 31 та 25.2 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида жами 930 та янги иш ўринлари яратилди.
3. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ.
Юртбошимизнинг Парламентга қилинган мурожатидан келиб чиқиб, 2019 йилда Туманга импорт қилинаётган маҳсулотларни ўрганган ҳолда аввало импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш мураккаб технологик жараёнларни талаб этмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишбелгилаб олинган. Бунинг натижада туманнинг иқтисодий кўрсаткичларида саноат улуши оширилади, нарх-наво барқарорлиги таъминланади, валютанинг бошқа ҳудудларга чиқиб кетиши қисқаради, янги иш ўринлари ташкил этилди.
4. БАНДЛИК ДАСТУРИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сон Қарорига асосан 2018 йил бандлик дастури 1059 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлса, 2018 йилда 17-18 март кунлари Юртбошимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида7.1минг нафар қўшимча топшириқ билан биргаликда 8.1 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминлаш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда дустурда яратилиши режалаштирилган иш ўринлари 100.1фоизга бажарилди. Бундан ташқари дастурдан ташқари амалга оширилган лойиҳалар амалга оширилиши натижасида қўшимча 3.5 минг нафар янги иш ўринлари яратилиб бандлик дастури 143.8 фоизга бажарилди.
5. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ. 3 та давлат мулки объектлари 1675 млн сўм инвестиция киритиш ҳамда 66 та янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилди.
(Масалан, Жумабой МФЙ худудидаги бкш турган Нисбат ҚВП биноси 800 млн сўм, 27 та янги иш ўринлари яратиш, Вайрот МФЙ худудида жойлашган собиқ 7-боғча биноси негизада “Иброхим қурувчи” МЧЖ томонидан 550 млн сўм, 27 та янги иш ўринлари яратиш ва “Сув ховузи” ШФЙ худудида жойлашган 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бўш турган биноси негизада Каттақўрғон гўшт сут савдо МЧЖ томонидан 325 млн сўм, 12 та янги иш ўринлари яратиш амалга оширилди.
6. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИЖРОСИ.
2018 йилда йиллик жами бюджетга ўндириладиган маблағлар 79.3 млрд сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда берилган режага нисбатан 94 фоизга бажарилди. Маҳаллий бюджетга 23.2 млрд.сўмдаромадлар режасиундирилиши белгиланган бўлиб, хақиқатда 23.6 млрд.сўмга ёки йиллик режа 444 млн сўмортиғи билан (101.8 фоизга) бажарилди.
7. АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА:
Аҳолини тадбиркорликга жалб этиш мақсадида тижорат банклари томонидан жами 71 млрд.108 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.
(ЖумладанЎзбекистон Республикаси Президентининг 3777-сонли қарори бўйича 193 та фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига 5млрд712млнсўм, 3680-сонли қарор бўйича 75 та фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига 1 млрд 024 млн сўм ҳамда тижорат банклари томонидан бошқа йўналишларга 64 млрд 374 млн сўм)
8. ЭКСПОРТ.
Йиллик прогноз 11397 минг доллар бўлиб, амалда 9226 минг доллар (81 %)га бажарилди.
Туманда 2018 йилнинг январ-декабр ойларида ҳудудий экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши
31.12.2018 йил ҳолатигаминг доллар
№ |
Ҳудудлар номи |
ЙИЛЛИК |
шундан |
ФАКТ |
Шундан декабрьойи |
БАЖАРИЛИШИ
|
|
% |
(+/-) |
||||||
1 |
Каттақўрғон т. |
11397 |
882 |
9226 |
598 |
81 |
-2171 |
|
саноат маҳсулотлари |
1692 |
106 |
1871 |
332 |
111 |
+179 |
|
мева-сабзавот маҳсулотлари |
9705 |
776 |
7355 |
266 |
76 |
-2350
|
9. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ.
2017 йилда хорижий инвестициялар жалб этилмаган. 2018 йилга қиймати 368.5минг долларлик хорижий инвестиция жалб этилилган. 2019-2020 йиллардада жами 220.7 млн. АҚШдоллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.
Жумладан, Хитой инвестицияси иштирокида “HENGYUAN CEMENT” ҚК тўғридан-тўғри инвестиция ҳажми 420 млн АҚШ долларини ташкил қилувчи йиллик қуввати 2.4 млн тонна бўлган цемент заводи қурилиши бошланди. Завод қурилишининг биринчи босқичи 2018-2020 йилларда амалга оширилади ва бу босқичда 220 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига йиллик қуввати 1.2 млн тонна бўлган дастлабки блок ишга туширилади. Иккинчи босқич 2020-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб 200 млн АҚШ долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали йиллик қуввати 1.2 млн тоннани ташкил этадиган иккинчи блок ишга туширилади. Ушбу лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида жами 600 дан зиёд янги ишчи ўринлари ташкил қилинади.
Бундан ташқари “Stoun holding group” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси ташкил этилди. Натижада 1 млн 120 минг долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб мармар плиталар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имконияти вужудга келади.
Халқаро молия ташкилотлари томонидан 2018 йилда туманимиздаги 11 талойиҳага жами 3 млн 109 мингдолларлик имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратилди. Бунинг натижасижа туманимизга 7 тачорвачилик фермер хўжаликлари томонидан четдан 550бош зотли қорамоллар келтирилди ҳамда ҳар бирида камида 200 бош қорамолларни сақлаш қувватига эга замонавий типдаги чорва фермалари ташкил этилди.“Файз баширбек юксалиш” МЧЖ томонидан 150 минг долларлик қуруқ мевани қайта ишлаш ускунаси олиб келинди. 3 та корхонага 2 млн 280 минг доллар миқдорида кредитлар ажратилиши натижасида Корея ва Хитой давлатининг 6 гектарликзамонавий иссиқхоналари қурилиши бошланган бўлиб жорий йилнинг 3-чорагида ишга туширилади. “Отажон ширинликлари” ХК томонидан бир кунда 10 тонна сутни қайта ишловчи 9 хил турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 200 минг долларлик Хитой давлатнинг замонавий ускунаси келтирилмоқда.
Ушбу йўналишда 2019 йилда амалга оширилиши белгиланган 14 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 13 млн. 470 минг долларни ташкил этади. Шундан 10 млн. 720 мингдоллар халқаро молия ташкилотлари кредитларини ўзлаштириш кўзда тутилган. Натижада 109 нафар янги иш ўринлари яратилади. Жумладан, умумий майдони
8 гектар бўлган 4 та замонавий замонавий иссиқхона – кредит миқдори 3 млн. 900 минг доллар, жами 700 бош қорамол парвариш қилишга мўлжалланган 3 та чорвачилик хўжалиги – кредит миқдори 2 млн.110 минг доллар, умумий сиғими
10 500 тонна бўлган 4 та музлаткичли омборхона – кредит миқдори 3 млн. 500 минг доллар, 700 тоннасутни қайта ишлаш қувватига эга 1 та қайта ишлаш корхонаси – кредит миқдори 110 минг доллар, 80 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этиш – кредит миқдори 1 млн. доллар бўлган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
10. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА:
Туманнинг жами ер майдони 139.2 минг гектарни ташкил этади, шу жумладан экин ерлар 44.1 минггектар (шундан, суғориладиган ерлар 25,4 минг гектар), лалмикор ерлар 18,6 минг гектар, кўп йиллик дарахтзорлар 3,1 минг гектар, бўз ерлар 2.9 минг гектар, яйловлар 49.8 минг гектар, томорқа ерлари 8.1 минг гектар, мелиоратив ерлар 0.6 минг гектар, ўрмонзорлар 1,0 минг гектар, бошқа ерлар 29.5 минггектарни ташкил этади.
Фермер хўжаликларининг ихтисослиги бўйича бугунги кунда 1684 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан, 385 таси пахта-ғаллачилик, 6 таси сабзавот-полизчилик, 799таси боғдорчилик-узумчилик, 74 таси чорвачилик, 67 та балиқчилик, 328 таси ғаллачилик, 92 таси бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари ҳисобланади
Пахтачилик соҳасида12.1 минг гектар майдонга 416 та фермер хўжаликлари томонидан ғўза парвариш қилиниб, давлатга пахта топшириш режаси 30 877 тонна бўлиб, амалда жами 21.1 минг тонна пахта хом-ашёсини етказиб берилди.
Жорий йил ғалла ҳосили учун жами 9,1 минг гектар майдонларга 373 та фермер хўжаликлар томонидан ғалла экилди.
2018 йилда давлатга шартномавий ғалла сотиш режаси 26.9 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда жами 27.1 минг тонна (100.1%), дон топширилди.
Ғалладан олинган ялпи ҳосил 27.1 минг тонна бўлиб, ўртача бир гектар сувли майдондан 32.4 центнердан ҳосил олишга эришилди. Фермер хўжаликлари томонидан 19.7 млрд.сўм даромад қилинди, соф фойда 3.2 млрд. сўмга етиб, рентабеллик даражаси 19.5 %га тенг бўлди.
Пилла етиштириш режаси 274,2 тоннабелгиланган, амалда 274,5 тонна пилла топширилиб, режа 100,1%га бажарилди. Фермер хўжаликлари томонидан 6,7 млрд. сўм даромад қилинди, соф фойда 442,6 млн. сўм, рентабеллик 7%га тенг бўлди.
Боғ-ток ва интинсив боғзорларни барпо этишда 384.4 гектар боғ майдони мавжуд бўлиб, шундан 110 гектари ҳосилли, 274.4 гектари ёш боғлар ҳисобланади.
Мелиорациятадбирларни амалга оширишда 2018 йилда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 2 та лойиҳага асосан 90,3 км узунликдаги мелиоратив объектларни таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш белгиланган, ушбу ишларга жами 2 432 млн. сўм пул маблағлари ажратилган.
1 январ ҳолатига барча 2 та лойиҳада иш бошланиб, 82,4 км узунликдаги коллекторларда таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди.Мазкур ишларга 1680 млн. сўм пул маблағлари сарфланди.
11. ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА:
Инвестиция дастурига асосан 2018 йилда жами 24 та объектларни қурилиши учун 40.7 млрд. сўм маблағ ажратилиниб барча объектлар тўлиқ фойдаланишга топширилди.
Инвестиция дастурига асосанжами 178 та объектларни қурилиши учун 169,8 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Шундан, бугунги кунга қадар Самарқанд вилоят Инжиниринг компанияси маблағлари хисобидан молиялаштирилган дастурдаги 24 та объектларнинг барчаси фойдаланишга топширилди. Марказий шифохонанинг терапия ва болалар бўлими дастур асосида Кадан қўрғончасида 4.5 млрд. сўмга қурилган янги бинога кўчирилди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Каттаминг ҚОПда 1.5 млрд. сўмлик, Мойбулоқ ҚОПда 1.4 млрд. сўмлик янги бино қурилиб ишга тушурилди. Сув ховузи ҚОПга қарашли Қоракўлча ПАП да 139 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари якунланди.
Инвестиция дастуридан ташқари бюджет ҳисобидан Зарафшон ҚВПда 350 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Чуянчи ҚВП да 24 млн. сўмлик, Ойжон ҚВПда 61 млн. сўмлик иссиқлик тизими қайтадан таъмирланди. Сув ховузи ҚОПда 45 млн. сўмлик, Янгиқўрғонча ҚВПда 32 млн. сўмлик, Қирғиз ҚВПда 35 млн. сўмлик,Қорадарё ҚВП да
36 млн. сўмлик сув минораси қурилди.
Уй-жойларнинг қурилиши:
2018 йилда4 та массивда умумий қиймати 20.5 млрд. сўмлик 122 та 2 сотихли 3 хонали арзон уй-жойлар, 2 та массивда умумий қиймати 16.1 млрд. сўмлик 16та хонадондан иборат 2 қаватли 8 та уй-жойлар қурилди. Ушбу қурилиш ишларининг жами қиймати 36.6 млрд. сўмни ташкил этди.
Ногирон, меҳнатга лаёқати чекланган ва камтаъминланган фуқароларнинг 4 таси тўлиқ жиҳозланган билан уй-жой билан таъминланди. (Ўз. Р Пр 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268 сонли қарори). 16 нафар фуқарога уй-жой сотиб олиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан бошланғич бадаллар тўлаб берилди. Шундан 12 нафарихотин-қизларни ташкил этади.
2018 йилда2 қаватли уй-жойларда 6 та ҳожатхона ва4 та болалар майдончалари янгидан қурилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.
Йўл қурилиши:
2018 йилда туманда 108.5 км йўл таъмирланган бўлиб, шундан 70 км узунликда асфальт қоплама ишлари бажарилди,
38.5 км шағал-тош ётқизилди. Ушбу ишларни бажаришга 25.8 млрд. сўм маблағ сарфланди.
“Каттақўрғон туман Йўллардан фойдаланиш” ДУ