Беш ташаббус – беш имконият

Тумандаги 50-умумтаълим мактабида "Беш ташаббус - беш имконият" шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда белгилаб берилган вазифаларни ўқувчи-ёшлар онггига сингдириш, уларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларда санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни оширишга қаратилди.
Тадбирда сўз олганлар бу 5 та ташаббус ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидладилар. Мазкур тадбир ёшларда давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғусини янада юксалтириш, ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштиришга яқиндан ёрдам беради.
Тадбирда Ватан, байроқ ҳақида ўқувчилар томонидан айтилган шеърлар барчанинг эътиборини тортди. Айниқса, ўқувчилар томонидан куйланган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM