“Солиқ ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Туман Давлат солиқ инспекцияси  ва Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида   “Солиқ ва ёшлар” учрашуви 9-мактабда бўлиб ўтди. Унда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акбарали Қулмирзаев ва Халқ қабулхонаси  мудири Зокирхон Абдуллаевлар иштирок этишди. Тадбирда шу мактабнинг ўқувчилари ва ҳудуддаги уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар, саволлар инобатга олиниб, улар юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилди. Фаол ёшлар ва ёш тадбиркорларга туман Давлат солиқ инспекцияси ва Халқ қабулхонаси мудири томонидан ташаккурнома ва китоблар жамланмаси совға қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM