ТУМАН ҲОКИМИ А.У.БАХРАМОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

ТУМАН ҲОКИМИ А.У.БАХРАМОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар, азиз болажонлар! 

 Юртимизда,жумладан туманимизда олиб борилган улкан қурилиш,   ободончилик ишлари, халқ турмуш фаровонлигини ошиши, яшаш шароитини яхшиланиши билан  ҳар биримизнинг  ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2019 йил билан хайрлашиб, янгиланаётган Ўзбекистонга                                                                                                                                       эзгу  қадамлар  билан  кириб  келаётган  2020  йилни  кўтаринки  кайфият  ва  яхши ниятлар  билан  қарши  олмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём — Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Бугун барчамиз юртимизга тинчлик,халқимизга фаровонлик олиб келган  2019 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз,”Фаол ивестециялар ва ижтимоий ривожланиш йили” туманимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, улкан зафарларга эришишимизда барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.
Бугун бор куч ва имкониятларимиз юртимиз тараққиётига сафарбар этилган бир пайтда, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги, айниқса, халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими, тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш жабҳаларида яққол намоён бўлмоқда.
Шуни мамнуният билан алоҳида таъкидлаш лозимки, улкан ютуқларга бой бўлган 2019 йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.”Обод қишлоқ”,”Обод маҳала”дастури доирасида қишлоқларда ва туман марказида эътиборни тортадиган замонавий иншоотлар,дам олиш масканлари,спорт майдонлари қурилиб,замон талабига мос мактаб ва мактабгача таълим муассасалари,тиббиёт,маҳалла марказлари ва бошқа турли хизмат шахобчалари қад ростлади. Туманда жорий йилда кўплаб ижтимоий объектларнинг қад ростлаши, саноатнинг жадал суратлар билан кириб келаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига кенг имкониятлар яратилаётганлиги ва  фаол қўллаб-қувватланиши,турли соҳаларда инвестицион дастурларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида  халқимизнингтурмуш даражаси тобора яхшиланиб бормоқда. 
Азиз дўстлар!

Янги йилда ҳам бу каби кенг миқёсли эзгу ишларни биргаликда давом эттирамиз. Кўзда тутилган ушбу режаларнинг барча-барчаси, ҳеч шубҳасизки, ўзининг мантиқий якунига етказилади, кўзланган мақсадга эришилади.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги – 2020 йил билан чин юракдан самимий табриклайман!
Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.Янги йил хонадонингизга чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик олиб келсин.Юртимиз келажаги бўлган баркамол ёшларимиз сафи кенгайиб,жажжи болажонларимиз юзидан кулгу,лабидан табассум аримасин.
Буюк ва муқаддас ватанимиз-жонажон Ўзбекистонимиз тинч, осмони ҳамиша мусаффо,халқимиз ҳаёти  янада фаровон бўлсин!
        Янги йилингиз муборак бўлсин! 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM