Сайлов-2019 Намунавий сайлов ўтказилди

Туманда муҳим аҳамиятга эга сиёсий жараён – Қонунчилик палатаси ва ҳудудий Кенгашлар депутатлигига сайлов учун жойларда қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
     Тумандаги 3-сектор ҳудудидаги Баландчордара маҳалласига қарашли 508-сайлов участкасида намунавий тарзда амалий тренинг ўтказилди. Семинар тарзда ташкил этилган тадбирда тренер Набижон Жўраев участка комиссияси раиси, ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари, сайловчилар, маҳаллий ва хорижий кузатувчилар ҳуқуқи, мажбуриятлари баътафсил ҳақида тушунча берди. Амалий семинарда сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сайлов қонунчилигига қатъий амал қилиш, сайлов тарғиботи қоидалари каби масалалар муҳокама этилди.

508-сайлов участкаси раиси Сайёра Джумаева томонидан сайлов жараёни амалий тарзда кўрсатиб берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM