Самарқандда дата-журналистика бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда

Самарқанд шаҳридаги “Диёра” меҳмонхонасида самарқандлик журналист, блогер ва ахборот хизматлари раҳбарлари учун дата-журналистика бўйича тренинг бўлиб ўтмоқда.
Маҳоратли тренерлар Хотам Абдураимов ва Эмиль Фахреевлардан дата – журналистикага кириш, маълумотларни йиғиш, саралаш ва таҳлил қилиш, гипотеза яратиш, маълумотларга асосланган материаллар ёзиш сингари мавзуларда маҳорат дарсларини ўтишмоқда.
 Уч кун давом этадиган мазкур тренинг ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон замонавий журналистикасини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган. 
“Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик манфаатларига хизмат қилиш имкониятларини ошириш” номли лойиҳа доирасида уюштирилмоқда.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM