Сайловга оид ҳуқуқлар бузилганда кимга, қандай мурожаат қилинади?

Фуқароларнинг энг муҳим конституциявий, сиёсий ҳуқуқларидан бири сайлов ҳуқуқини бевосита ва билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. Агар шундай ҳол юз берганда округ сайлов комиссияси, туман (шаҳар) ёки вилоят сайлов комиссияси, Марказий сайлов комиссияси ёки тўғридан-тўғри маъмурий судларга мурожаат қилиш лозим.
 Шу ўринда қайд этиш лозимки, Сайлов кодексида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби батафсил акс этган. Унга кўра, сайлов комиссиялари мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиб, 3 кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар беради. Сайловга камида 6 кун қолганда ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шарт.
 Сайлов комиссияларининг қарори устидан шикоят тушса-чи?
 Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин 10 кун ичида юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин 10 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
 Шикоят келиб тушганидан кейин 3 кун ичида, сайловга камида 6 кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқилиши керак. Шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM