Ижтимоий соҳа ривожи йўлида

Вилоят ҳокими ўринбосари Дилшод Маматқулов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси вакили, вилоят бош имоми Зайниддин Эшонқуловлар жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишларнинг олиб борилиши билан танишиш мақсадида тумандаги Чағатой ва Нисбат маҳаллаларинингёши кекса отахону-онахонлари билан учрашдилар.

Вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов кейинги йилларда ижтимоий соҳада юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга тўхталар экан, ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш вазифаси бугунги кунда қандай улкан аҳамият касб этаётгани ҳақида йиғилганларга баътафсил тушунчалар берди.

Вилоят бош имоми З. Эшонқулов бу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад тўғрисида тўхталиб, аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, динимиз поклигини сақлаш, ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг онги ва дунёқарашини миссионерлик, “оммавий маданият” каби салбий таъсирлардан ҳимоялашнинг муҳим йўналишлари каби долзарб мавзуларда сўз юритди.
Шунингдек, меҳмонлар тумандаги Марди Сулотонов ММТП ҳудудидаги “Ғаниев Абдиманнон” фермер хўжалигида бўлишиб, пахта йиғим-теримига жалб қилинган ҳашарчилар билан учрашишди, улар билан дилдан суҳбатлашилди.Ҳашарда қатнашаётган илғор теримчиларнинг 17 нафари рағбатлантирилиб,  уларга эсдалик совғалари топширилди.
– Биз ҳашарчилар меҳнатимиз муносиб рағбатлантирилаётганидан жуда хурсандмиз, – дейди илғор теримчилардан бири Сурайё Мингбоева. – Ўзим ҳар куни 130-140 килограммдан ошириб пахта териб, хирмонга топширяпман. Пахта пулини кунлигини кунда беришаяпти. Бизга пахта теришимиз учун барча шароитлар яратилган. Биз ёшлар бундай учрашувдан хурсанд бўлдик, ҳомийлар томонидан турли совғаларни қабул қилиб олиш жуда ёқимли.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM