Нафосат маликалари

Ҳурматли Президентимиз томонидан “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 2-ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида туманда ташкил этилаётган турли тадбирлар орасида спорт мусобақаларини ўтказиб бориш етакчи ўринларда қайд этилади. Мазкур йўналишда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг гимнастика тури бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Юртимизда спортнинг ривожланишига берилаётган катта эътибор туфайли барча спорт турлари қатори бадиий гимнастика ҳам ўзининг янги ривожланиш босқичига чиқди. Спортнинг бу тури инсонни эстетик тарбиялашнинг самарали воситаси ҳисобланади. Гимнастика  ақлий таълим билан жисмоний тарбия бирлигининг ёрқин намунасидир.

Юқори савияда ташкиллаштирилган мазкур мусобақада туманимиз терма жамоасидан ташқари қўшни Навоий вилояти, Нуробод, Нарпай туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри жамоалари ҳам иштирок этишди.Мусобақалар кескин спорт курашлари остида бўлиб ўтиб, якунда ғолиб спортчи қизлар тадбир ташкилотчилари томонидан Диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM