ДАВЛАТ СТАТИСТИКА КУЗАТУВИ

Статистик кузатувларни ўтказиш асосида иқтисодиёт ва жамиятдаги ўзгаришлар, кечаётган жараёнлар тўғрисида доимий тарзда маълумотлар йиғилиб, таҳлил қилиб борилади. Улар бирламчи ҳисоб хужжатлари ва бевосита кузатувлар йўли билан ўтказилиб, барча турдаги давлат статистика ҳисоботлари тўлиқ элек­трон кўринишда тақдим этилади.

Шунингдек, давлат статистика органлари томонидан танланма асосида 20 га яқин статистик кузатувлар ўтказилади. Президент фармонлари асосида тадбиркорлик субъектларида танланган ҳолда статистик ку­затувлар олиб борилиб, маълумотлар шакллантирилиши шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси томонидан тадбиркорлар учун белгиланган рўйхат бўйича субъектларда ихтиёрий кузатув анкеталари тўлдирилиб, кейинги чоракнинг 2-санасигача маҳаллий ста­тистика бўлимларига электрон шаклда тақдим этила­ди. Кузатувлар тадбиркорлик субъектининг фаолият турига кўра тўлдириладиган махсус сўровномалар орқали ўтказилади. Масалан, “1-КВ kuzatuv” сўровномасини иш ва хизматлар сотишдан тушумга эга бўлган кичик корхона ва микрофирмалар тўлдиради. Унда корхонанинг иқтисодий аҳволи, молиявий ҳолати, ишчилар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичлар қайд этилади.

Танланма статистик кузатувлар йўналишлар бўйича қисман қамраб олинган ҳолда ўтказилади. Хусусан, деҳқон бозорларидаги нархлар, савдо ва маиший хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар, йўловчи ташиш, фермер ва деҳқон хўжаликларида фаолият турига кўра ойлик, чораклик ва йиллик тарзида ўтказилади.

 

Каттақўрғон  туман статистика бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM