МОЙБУЛОҚ ҲУДУДИДА ТУҒРУҚ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

Ижтимоий тармоқларда “Қишлоқ туғруқхонаси ëпилиб, аёллар уйда туғишга мажбур бўлмоқда” сарлавҳаси остида Каттақўрғон туманидаги Мойбулоқ ва Қоқсой МФЙ аëлларига хизмат кўрсатиб келган Мойбўлоқ туғруқ бўлимининг олти ой аввал ëпилиши бу ҳудуддаги ҳомиладор аëллар учун жиддий қийинчилик туғдираётгани қайд этилган видеолавҳадаги ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганилди. Ҳақиқатда Мойбулоқ ҳудудидаги туғриқ бўлими жорий таъмирлаш учун вақтинча ёпилган эди. Лекин туман марказий шифохонаси туғруқ бўлимигача бўлган масофанинг узоқлигини ҳисобга олиб, ҳозирда Мойбулоқ ҚОПнинг 2-қаватида ҳомиладор аёлларда туғруқни амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган алоҳида жой ҳозирланган. Бу ерда керакли мутахассислар фаолият олиб бормоқда. 
Бундан ташқари ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Мойбулоқ ҳудуди бўйича 3 та тез тиббий ёрдам хизмати шахобчалари ташкил этилган бўлиб, тоғли ҳудудларда юришга мўлжалланган 1 дона “УАЗ” ва 3 та “Дамас” русумли янги “тез ёрдам” автомашиналари билан таъминланган. Шунингдек, Мойбулоқ қишлоқ оилавий поликлиникасида туғруқ учун 6 та ўрин ажратилиб, бу ерда барча шароитлар яратилди. Ҳудуд аҳолиси сифатли патронаж хизмати билан тўлиқ қамраб олингани боис, туғруқ вақти аниқланиб, ҳомиладор аёлларнинг асосий қисми туғруқ бошлангунга қадар туман марказий туғруқ бўлимига юборилади. Бу бўлимда Мойбулоқ ҳудуди ҳомиладор аёллари учун алоҳида 15 та ўрин ҳозирланган бўлиб, уларни навбат кутиб қолишини олди олинди.
- Яратилган шароитдан туғруқ бўлинмамиз ходимлари билан хурсанд бўлдик дейди,¬ - Мойбулоқ туғруқ бўлинмаси дояси Марҳабо Чинниева. – Бунинг учун туман ҳокимлиги ҳамда тиббиёт бирлашмаси масъулларига рахмат.
Бу эса ҳудуддаги аҳолининг тиббий хизматдан самарали фойдаланиш имконини беради.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM