ХУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2017 йил  28 декабрдаги 6-сонли қарорига мувофиқ “Товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) кузатувини ташкил этиш ва истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ҳисоблаш бўйича услубий низом”ига асосан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожлантиришда реал секторда нарх-наво барқарорлигини таъминлашда истеъмол нархлари индекси (инфляция) кўрсаткичи муҳим омиллардан бири эканлигини, айниқса кузатилаётган товар ва хизматлар нархларининг ишончлиги ҳамда объективлигига бугунги кунда мамлакат аҳолиси ва ҳалқаро майдонда эътиборининг ошаётганлигини инобатга олиб, Сиз тадбиркорлардан Каттақўрғон туман  статистика бўлимининг нархларни рўйхатга олувчи регисторлари томонидан ўрганилаётган озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматлар нарх-наволари тўғрисида маълумотларни тўғри ва аниқ тақдим қилишингизни сўраймиз.

Сабаби, сизлар бераётган маълумотлар нарх-наволар ўзгаришлари хамда инфляция кўрсаткичларини аниқлашимизда жуда катта аҳамият касб этади. Шу билан бирга, Статистика ҳодимлари кузатувга чиққанда уларга нисбатан ҳушмуомала бўлишингиз, уларнинг хукумат олдидаги функционал вазифаларини сидқидилдан бажаришларида ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз.

                                                         

                                                 Каттақўрғон туман статистика бўлими

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM