Такрорий экиндан мўл ҳосил олинади

Бу йил ғалладан мўл ҳосил олинди. Буғдойи ўриб олинган ғалла майдонлари сомондан тозаланиб, пешма-пеш шудгор қилинди. Туманнинг қулай иқлим шароитидан самарали фойдаланаётган фермер хўжаликлари такрорий экиндан ҳам яхшигина даромад олишга аҳд қилишган. 
Бугун барча соҳаларда жадал илгарилаб бораётган ислоҳатлар ҳар биримиздан фаол ва ҳозиржавоб, ишни кўзини билиб ҳаракат қилишликни талаб қилмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига кўра, кечки сабзавот, полиз, картошка ҳамда дуккакли ва озуқа экинларини такрорий экин сифатида экиш бўйича 4 388 гектар майдонга такрорий экин экиш кўзда тутилган эди. Ҳозирда тумандаги фермер хўжаликлари 4 559 гектар майдонга дуккакли, 192 гектарига озуқа экинлари уруғини қадашган. Кечки картошка ва сабзавот экиш ишлари ҳам ниҳоясига етказилмоқда. 
- Бу йил сув заҳираларининг етарли даражада эканлиги ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинлар экиб, қўшимча даромад олиш имконини бермоқда, - дейди тумандаги "Мангарон унумдор замин" фермер хўжалиги раиси Қурбон Мусаев. - Ўтган йили такрорий экин сифатида кечки мош экиб, яхшигина даромад қилган эдик. Шунинг учун бу йил 7 гектар майдонга мош экдик. Ҳозир мош ниҳоллари тўлиқ униб чиқди. Энди уни вақтида суғориб, озиқлантириб мўл ҳосил олишга эришиш ниятидамиз. Етиштирилган мошни туманимизда яратилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда хорижга экспорт қилиш ниятимиз бор. Бунинг натижасида хўжалигимиз иқтисоди ўсиб, турмушимиз янада яхшиланади.
Туманнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш мақсадида  етиштирилаётган маҳсулотларнинг асосий қисмини четга экспорт қилиш режалаштирилган.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM