Таътил мазмунли ўтмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус замирида ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада туман халқ таълими тасарруфидаги таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Айни ёз фасли. Мактаб партасидан ҳориган ўқувчи-ёшлар ёзги таътилни мароқли ўтказиш, мириқиб ҳордиқ чиқариш учун имконият ахтарадиган палла. Шу мақсаддан келиб чиқиб туман халқ таълими бўлими, умумтаълим мактаблари, маҳалла ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда ёзги таътилни мазмунли ўтказиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Унга кўра, барча умумтаълим мактабларида  ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш,   ёшларни   жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш,  ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, ёшларниг маънавиятини шакллантириш, юксалтириш улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ўқувчи-қизларнинг мустақил ҳаётга тайёрлашга қаратилган мазмундор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ўқувчи-ёшларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, турли хил тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Тўгаракларга 30 000 га яқин ўқувчилар қамраб олинган. Шунингдек ёшларнинг мусиқа театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларига қараб тумандаги 1, 2, 4, 8, 17, 25,35,43,51 ва 63 умумтаълим мактабларида "Ёш доирачилар", ашула ва рақс, фольклор ансамбллари ва 35 умумтаълим мактабида "Қўғирчоқ" театри ташкил этилди. Улар иштирокида ҳар ҳафтанинг жума кунлари туман маданият бўлимининг концертлар залида турли хил кўнгилочар дастурлар намойиш этилмоқда. Айниқса ёшларниг маънавиятини шакллантириш, юксалтириш улар ўртасида  китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида мунтазам равишда китобхонлик кечалари ўтказиб келинмоқда. Яқинда ёшлар куни муносабати билан Истироҳат боғида 5 та муҳим ташаббус бўйича ўтказилган тадбирларда 3 000 га яқин ўқувчилар иштирок этишиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM