Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва  технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга  оширишга оид давлат дастури”нинг 38-бандида Ўзбекистонда  Республикасида  аҳолини  рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси ишлаб чиқиш юклатилган. Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини  рўйхатга олиш ўтказилади.                                    ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолининг рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  ПФ-5655- сонли Фармонида белгиланган.                            Аҳолини рўйхатга олиш-бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосуратини” олиш имконини  берувчи умумдавлат миқиёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳолиси сони ва таркиби тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.          Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш, Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар  олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5308-сонли Фармонда келтиришича, мустақиллик йилларида  Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган, Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда, мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилларда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари XIX аср охирида  Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик  жараёнлар ҳақида тассаввур ҳосил қилишга ёрдам берган, Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926.1939.1959.1970.1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.                                  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини  рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсияларида” уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга таъллуқли халқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш ўтказишни қатъий даъват  этади.

 

   Каттақўрғон туман статистика    бўлим  бошлиғи    

         Н.Жўраев

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM