ТУМАНДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

ТУМАНДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

        Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8-октябрдаги 6-мб-сонли қарори 38-сонли иловасига асосан, 1-ҒХ shakli  (йилда 2 марта 1июль ва 1 январь ҳолатига) “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини 2019 йилнинг 5 июль  ҳолатидан кечиктирмай, хато ва камчиликларсиз Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган  тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни  Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин. Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган  жавобгарликка сабаб бўлади.

 

   Мурожаат учун телефонлар: 0(366) 414-30-02,

Каттақўрғон туман статистика бўлими

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM