Ёдгоранинг ғалабаси туманимиз фахри

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ёдгора Мирзаева - 1996 йил Каттақўрғон туманининг Номозполвон маҳалласида дунёга келган. Боксдаги илк мураббийи спорт соҳаси фидоийси Ойбек Тожиевдир.

Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, ўзбек бокси тарихида илк бор Олимпиадада иштирок этган вакиламиздир. 

Яқинда Ёдгора Мирзаеванинг Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги жангги бўлиб ўтди. Унда Ёдгора Мирзаева Шри-ланкалик боксчи Кришмига қарши рингга кўтарилди. 57 кг вазн тоифасидаги вакиламиз рақибини мағлубиятга учратди. Ёдгора мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ёдгора Мирзаевага кейинги жангларида зафар ёр бўлишини тилаб, Таиланддан ёруғ юз билан қайтиб келишини тилаймиз.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM