Оилавий китоб ўқиймиз

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалалий тадқиқот маркази, “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган “Оилавий китоб ўқиймиз” оммавий китобхонлик акциясида китобхонликнинг ана шу жиҳатлари хусусида сўз юритилди.


    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг китобхонларга қаратаётган эътибори доирасидаги “Раҳбардан 10 та китоб” ташаббуси бугун бутун туманнинг барча муассаса ва ташкилотларида  бўлиб ўтмоқда. Бу галги китоб акцияси “Оила”  илмий-амалий тадқиқот марказида  “Оилавий китоб ўқиймиз!”  шиори остида бўлиб ўтди.
 

  Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов китобхонлик маданияти ва унинг ривожи йўлида мамлакатимизда олиб борилаётган улкан хайирли ишлар кўламига тўхталиб, ушбу совға қилинаётган китоблар оилаларга маънавият ва эзгулик нури бўлиб кириб боришига ишонч билдирди. Акция давомида ибрат кўрсатган ҳоким ўз ҳисобидан “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлимига 20 та энг сара бадиий адабиётлар совға қилди. Тадбир доирасида тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан 400 яқин бадий китоблар совға қилинди.

    Шунингдек, оммавий китобхонлик байрамида тумандаги 4-мактаб ўқувчилари Муҳаммад Юсуф шеърларидан ёд айтиб, иштирокчилар қалбидан жой олдилар.   
 

    - Ушбу китоблар иқтисодий жиҳатдан китоб харид қилишга имконияти бўлмаган оилаларга берилади, - дейди туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари Турумтош Алимова. – Шу китобларни ўқиб, оилалардаги маънавий муҳит янада ривож топади, деб ўйлайман.

     - Менга Худойберди Тўхтабоевнинг "Мунгли кўзлар" асарини туҳфа қилди, -дейди “Нисбат” маҳалласида яшовчи фуқаро Мунаввар Юсупова. – Алоҳида китоб сотиб олишимиз учун шароитимиз тўғри келмасди. Бу эса, биз каби оилалар учун кутилмаган ғамхўрлик бўлди. Бундан жуда хурсандмиз.

    Зеро, ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинт минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Бугун Пайшанба шаҳарчасида бўлиб ўтган китоблар акцияси ушбу мазмун-моҳиятни ўзида мужассам этди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM