Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг ҚАРОРИ

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги КҚ-507-III-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги КҚ-507-III-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори билан:

- фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2019 йилнинг май ойида ўтказилиши;

- 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

- фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

- фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўйича сайлов бюллетени намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.

3. Навбатдаги сайловда 69 та фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланиши маълумот учун қабул қилинсин.

4. Қуйидагилар:

2019 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага;

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Халқ депутатлари туман Кенгашига:

2019 йилнинг 5 мартига қадар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш;

ҳар бир депутатга ўз сайлов округида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этишда фаол қатнашиш тавсия этилсин.

6. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари жойларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи  комиссияларига амалий ёрдам кўрсатсин.

7. Туман ҳокимлиги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.

8. "Каттақўрғон ҳақиқати" газетаси таҳририяти (Ш.Қаршиев)га фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

9. Туман ички ишлар бўлими (А.Отамуродов) фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.

10. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари томонидан ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этсин.

11. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирсин ҳамда 2019 йил 8 июнга қадар халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот берсин.

12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.Ҳакимова ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари (С.Мингбоев) зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман

Кенгаш раиси           А.Бахрамов.                                

2019 йил 27 феврал

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM