Болажонлар «KIDS DREAM» қучоғида

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Мамлакатимизда давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш билан бирга нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда тумандаги "СТОМАДЕНТ СЕРВИС" хусусий корхонаси давлат шерикчилиги асосида Пайшанба шаҳарчасида икки қаватли "KIDS DREAM" нодавлат мактабгача таълим муассасасини қуриб  фойдаланишга топширди.

50 нафар болажонларни ўз қучоғига олган ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасасида бола шахсини соғлом ва етук, ҳар томонлама интелектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш, таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, чуқурлаштирилган чет тилларини ўргатиш, спорт тўгаракларини ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиш ишларига 1 млрд. 499 млн.сўм сарфланди. Шундан 500 миллион сўми корхона маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.    

Пайшанба шаҳарчасининг бош режасига кўра замонавий дизайн асосида қисқа муддатларда қуриб битказилган таълим муассасаси зарур жиҳозлар билан тўлдирилди ва болажонларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялашга шай ҳолга келтирилди.

- Муассасада таълим мазмуни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига асосан олиб борилмоқда, - дейди  нодавлат таълим муассасаси мудираси Ирода Шодиева. - Болажонларга  етарли билим ва тарбия бериш учун 12 нафар тарбиячи, педагоглар иш олиб боришмоқда. Муассасасида 5 кунлик 9 соатли иш тартиби жорий этилди. Маҳаллий аҳолининг талаб ва истаклари ҳамда таклифларидан келиб чиққан ҳолда иш 5 кунлик 9 соатлик режа асосида олиб борилмоқда.

Наврўз айёми арафасида туман фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган муассасанинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб сўзга чиққан туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов давлатимиз раҳбари бошчигида мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар кўламига тўхталиб, бу хайирли ишлар замирида миллат келажаги, эртасига кўрсатилаётган катта эътибор ва ғамхўрлик мужассам эканлигини таъкидлади. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM