Туман Кенгашининг сессияси

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Аъзамхон Бахрамов олиб борди. Ташкилий жараёнлардан сўнг, дастлаб Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасидан келиб чиққиладиган вазифалар кўлами ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги биринчи масала, туман прокуратураси томонидан 2018 йилда жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек ҳуқуқ-тарғибот йўналишларида амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурори О. Хожаевнинг ахбороти тингланди. Таъкидланишича туман прокуратураси томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда 492 та ҳолатда прокурорлик назорати ҳужжатлари қўлланилган. 81 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган. 75 та қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилиниб, 2 таси қонунларга мувофиқлаштирилган. Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида 34 нафар мансабдор шахслар расман огоҳлантирилиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 209 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган. Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 67 та тақдимномалар киритилган.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Отамуродовнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги ҳамда тезкор-қидирув йўналишлари юзасидан 2018 йил якуни бўйича фаолият якунлари ва келгуси 2019 йилдаги вазифалар тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботга кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят содир этиш 43 тага, қасд­дан жиноят содир этиб яширинишга уриниш 45  тага камайган. Профилактик чора-тадбирларни кучайтиришга қанчалик эътибор қаратилмасин айрим ҳолатларда барибир жиноят содир этилиши кузатилаётганлиги айтиб ўтилди.

Сессия ишида маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш бўйича 2018 йилда қилинган ишлар ва 2019 йилдаги вазифалар тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Ушбу масала бўйича туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Қулмирзаевнинг ҳисоботи тингланди. 2018 йил давомида бюджетга 74,6 млрд.сўм даромад ундирилган бўлиб, ушбу ҳолат 2017 йил давомида 57,8 млрд.сўмга бажарилган, бу ўтган йилга нисбатан 16,8 млрд.сўмга кўп эканлигини кўрсатади. Туманда 7 043 та ҳолатдан 4,2 млрд.сўм маблағ аниқланган ва ушбу аниқланган маблағлар манбаси туман ДСИ томонидан солиқ базасига киритилиб, ундирилиши таъминланган. Давлат солиқ инспекцияси ходимларининг жамоатчилик билан олиб борган ишлари натижасига кўра, туманнинг йиллик бюджетига белгиланган даромад солиғи режаси 8 782,2 млн сўм белгиланган бўлса, 2018 йил 31 декабрь ҳолатига 12 415,9 млн сўм тушум таъминланди ва белгиланган режа 141,4 фоизга бажарилди.

Шундан сўнг депутатлар Ўзбекис­тон Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди раиси М.Шерйигитов, фуқаролик ишлар бўйича Каттақўрғон туманлар­аро суди раиси К.Намазов, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий ишлар суди раиси Й.Норбеков ва Каттақўрғон туман маъмурий суди раиси С.Солиевларнинг ахборотини тингладилар.

Сессияда аҳоли бандлиги таъминлаш бўйича туманда 2018 йил давомида олиб борилган ишлар ва 2019 йилдаги режалар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Худойбердиев ҳисобот берди. Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларида белгиланган  кўрсаткичлар бўйича 2018 йил давомида жами 1489 нафар фуқарони ишга жойлаштирилиши режалаштирилган бўлиб,  жорий йилнинг ўтган даври  мобайнида 1624  нафар  фуқароларга ўз касб мутахассисликлари ҳамда хоҳиш истаклари асосида мақбул келадиган иш таклиф қилиниб, тумандаги халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилган.

Маълумки, ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳудудга киритилаётган инвестициянинг ўрни муҳим рол ўйнайди. Бу борада ўтган давр мобайнида туманда амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга  кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Эшмурзаевнинг туманда инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижадорлиги борасида қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.    

Шунингдек, сессия иштирокчилари туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ж.Насриддиновнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалик экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармони моҳиятидан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини, "Yoshlar-kelajagimiz" Давлат дастуриниг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Мингбоевнинг ҳисоботи тингландилар. 

Сессияда тиббиёт соҳасида 2018 йилда бажарилган ишлар ва 2019 йилда истиқболдаги режалари тўғрисида тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи И.Авазовнинг ҳисоботи ҳам эшитилди. 

Сессияда кўрилган ҳар бир масала депутатлар ва туман фаоллари томонидан атрофлича муҳокама этилди. Муҳокамага қўйилган ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM