Туман ҳокимлиги раҳбариятининг функционал вазифалари туман ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги 1585-Қ-сонли қарорининг иловасига асосан тақсимланган

Каттақўрғон тумани ҳокимининг
20
18 йил “10”сентябрдаги
Қ-1585 сонли қарорига
-илова

 

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалар

ТАҚСИМОТИ

Туман ҳокими

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманнни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, туман маҳаллий бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этади;

халқ депутатлари туман Кенгашига туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарини, вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда туман ҳокими ўринбосарлари ва Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига киритади;

ҳокимлик таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида туман ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли ташкилотлар (идора, корхонава муассасалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш бўйича юқори турувчи вилоят идораларига таклифлар киритади;

қуйи турувчи ташкилотларнинг қарорлари (буйруқлари)ни, башарти улар Ўзбекистон РеспубликасинингКонституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва уларнинг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;

раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тузилмаси бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва юқори турувчи органга таклифлар киритади;

республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, “Халқ қабулхоналари” ни фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади;

зарураятга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, унинг хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлашти-ради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларга шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга туман ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                            ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси;

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг туман кузатув Кенгаши;

Ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши;

Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича туман ҳудудий танлов комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси;

Туманда