Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий  бюджети  параметрлари  тўғрисида

2019 y.г. “____________   № ______     Kattaqo’rg’on t., - р.Каттакурган

Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози

ва маҳаллий  бюджети  параметрлари  тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги  асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари  тўғрисида”ги  ҳамда “2020-2021 йилларга мўлжалланган бюджет тўғрисида”ги  ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг 27 декабр 2018 йилдаги № 48/180- сонли  “2018 йил  туман махаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги  бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                             

ҚАРОР ҚИЛАМАН:                                                                                                 

1.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари  тўғрисида”ги  ҳамда “2020-2021 йилларга мўлжалланган бюджет тўғрисида”ги  ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг 27 декабр 2018 йилдаги № 48/180- сонли  “2018 йил  туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги  бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таьминлансин.

2. Туманнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари  1-иловага мувофиқ ҳамда 2019 йилги махаллий бюджетининг параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. 2019 йилда туман махаллий бюджетининг даромадларлари туман худудида тушадиган умумдавлат даромадлари ва солиқларидан солиқ тушумларини маҳаллий бюджетга даромадлар кўрсаткичлари 3-иловага, ажратилган меьёрлар 4-иловага мувофиқ белгиланган миқдорларда хамда бириктирилган даромадлар хисобига ташкил топиши инобатга олинсин.

4. Туманнинг 2019 йилги махаллий бюджети даромадлари, харажатлари ҳажми ҳамда вилоят бюджетидан бериладиган мақсадли трансфер ҳажми 5-иловага мувофиқ:

      - туман махаллий бюджетининг нақд пул айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори  6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

      - туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Худайбердиев) тижорат банклари билан бирга ҳар ойнинг 1-санасига махаллий бюджет нақд пул айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорини сақланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.

5. Белгилансинки, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ.Худайбердиев), давлат солиқ инспекцияси (А.Қулмирзаев), молия  бўлими (А.Худайбердиев)  билан бирга бюджетга тўловларнинг тўлиқ тушишига, шунингдек махаллий бюджетнинг харажатлар қисми ижросини таьминлашга шахсан жавобгар дирлар.

6. Туман ҳокимлиги молия бўлими, туман ғазначилик бўлими ва давлат солиқ инспекцияларига бюджетнинг ижроси жараёнида унинг мувозанатини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва бюджет маблағларини сарфлашда қатьий тежамкорликка риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш топширилсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муасасалар раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминланганликлари ҳамда кредитор қарзларни вужудга келтирилганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан жавобгардирлар.

8.  Туман хокимлиги молия бўлими, туман ғазначилик бўлими ҳамда давлат солиқ инспекцияси туманнинг 2019 йилги  маҳаллий бюджет параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан туман ҳокими муҳокамасига киритиб борсинлар.

        9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  Қ.Худайбердиев зиммасига  юклансин.

 

Туман ҳокими                                                А.Бахрамов

 

 

 

“ТАЙЁРЛАДИ”:

 

         Туман ҳокимлиги бош мутахассиси                           Э.Рахимов

 

 

         “КЕЛИШИЛДИ”:

 

Туман  ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                                  Қ.Худайбердиев

 

 

Туман ҳокимлиги молия                                   

бўлими мудири                                                           А.Худайбердиев

 

 

Туман давлат солиқ                                            

инспекцияси бошлиғи                                                А.Қулмирзаев                               

 

 

Туман ҳокимлиги бош                                                 

юрисконсульти                                                           К.Ахмедов