Халқаро алоқалар

Туманимизда ҳозирги кунда компаниялари билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда. Хитой,  Беларусиь, Россия Туркия, Азарбойжон, Грузия давлатлари шулар жумласидандир.

 “Stone Holding Group” Ўзбекистон-АҚШ умумий қиймати 1040 млн АҚШ доллар бўлган қўшма корхонаси ташкил этилди. Ушбу қўшма корхона Хитой давлатига 460 минг АҚШ доллар миқдорида асбоб ускуна киритиш мақсадида хорижий корхона маблағларни йўналтирган бўлиб, ускуналар 2019 йилнинг охирига қадар киритилади. Бундан ташқари хорижий ҳамкорлар томонидан корхонада умумий қийматда 100 минг АҚШ доллари миқдорида нақд пул кўринишида устав фонди шакллантирилади ҳамда 224 минг АҚШ доллари миқдорида интеллектуал мулк кўринишида инвестиция киритилади. Жами 784 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция киритилиши таъминланади.

           Туманга Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси кўринишида ташкил этилган “Hеngyuan Cement” Қўшма корхонасининг 420 млн. АҚШ доллари миқдоридаги цемент заводи қуриш учун киритилиши белгиланган. Завод қурилиши  икки босқичдан иборат бўлади. 2018-2020 йилларда завод қурилишининг биринчи босқичи амалга оширилади ва биринчи босқичда 220 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига йиллик қуввати    1,2 млн. тонна бўлган (марка М600-240 минг тонна, М500-240 минг тонна оқ, М500-240 минг тонна кулранг, М400-480 минг тонна) блок ишга туширилади. Иккинчи босқич 2020-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб 200 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри  инвестиция киритиш орқали йиллик қуввати 1.2 млн. тоннани (цемент маркаси талабдан келиб чиқиб аниқлаштирилади) ташкил этадиган блок ишга туширилади.

           Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида биринчи ва иккинчи босқичда 1500 та янги ишчи ўринлари ташкил қилиниши режалаштирилмоқда.

           Бундан ташқари “EGRA COMPANY” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона ташкил этилди. Бу корхона Ўзбекистон-Туркия-Азербойжан-Грузия давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилган.

         “EGRA COMPANY” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона тумандаги Кадан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бўш турган биносида сутни қайта ишлаш заводи ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрланмоқда.

           Туман инвестиция салоҳиятини ва қулайликларини кўрсатувчи ҳамда логистика маркази (мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва экспорт қилиш), совуткичли сиғимлар, жинси мато ишлаб чиқариш ва устувор йўналишлар кўрсатилган, инглиз тилида тайёрланган презентациялар Кореа, Хитой (Сиян), Туркия, Сингапур ва Малайзия давлат корхоналарига етказилган.

           Шу билан бирга текстиль, иссиқхоналар ташкил этиш, интенсив боғ ва ёнғоқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш, чарм пойабзал ишлаб чиқариш, электротехника, қурилиш материаллари ва кимё саноати махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича туман салоҳияти кўрсатилган ҳолда чет эл инвесторларига мурожаатлар йўлланган.

2015-2019 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM