Саноат ривожига имконият

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Маълумки, қулай инвестициявий муҳит тадбиркорлик ривожининг муҳим омили. Бунда албатта йўл, электр таъминоти, газ таъминотидаги узлуксизлик каби инфратузилмаларнинг такомиллашиши имкониятлар эшигини очади.

Тан олиб айтиш керак, ўтган йиллар мобайнида туманда йўл, электр таъминоти ва бошқа қатор соҳаларда инфратузилманинг яхши бўлмаганлиги боис, саноат ишлаб чиқариш соҳасида кўзга кўринарли ишларни амалга оширишнинг имконини бермаган. Натижада туманнинг саноат салоҳияти вилоятда охирги ўринларда қолиб келган. Ўтган 2018 йилда туман ҳокимлиги томонидан бу борадиги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилиб, бу борада нафақат тадбиркорлик учун қулай муҳит яратилди, балки аҳолининг турмуш фаровонлиги ҳам ошди.

Яқин йилларгача туманда электр таъминотидаги тинимсиз узилишлар истеъмолчиларни ҳақли эътирозларига сабаб бўлиш билан бир қаторда, ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Яқинда туман ҳокимлигининг саъй ҳаракатлари билан Иска қишлоғидаги Ним Станция Оқдарё-110/10 кВ 6300 кВали трансформатор ўрнига  олдингисидан 10000 баробар юқори бўлган 16000 кВали трансформатор ўрнатилди. 12 миллиард сўм маблағ эвазига янгидан ўрнатилган  трансформатор ўрнатилгач, 13000 кВт электр энергияси захираси яратилди. Бу туманда саноат корхоналари ривожи ва иш унумдорлигини ошишига муносиб хизмат қилади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM