Солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Солиқлар юртимиз фаровонлиги, йўлларимиз равонлиги, аҳоли саломатлигига, фарзандларимиз келажаги учун сарфланади. Афсуски, айрим жисмоний шахслар, кўчмас мулк эгалари бўлган фуқаролар, корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ўз мажбуриятларини унитиб, ҳозиргача солиқ қарзларини тўламасдан келмоқда. Ваҳоланки солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Каттақўрғон туманида жами рўйхатдан ўтган ЯТТлар 1 152 тани, юридек шахслар 3 246 тани  ва аҳоли хонадонлари 64 694 тани ташкил этади.

Солиқ тўловчиларга мол-мулк ва ер солиғини тўлаш тўғрисидаги хабарнома ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади. Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октабрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим. Лекин, шунга қарамасдан солиқларни ўз вақтида тўламай юрган фуқаролар бор. Бугунги кунда  жисмоний шахсларнинг мол мулк ва ер солиғи бўйича 32 362 нафар фуқарода 37 411,9 млн.сўм қарздорлиги мавжуд. Шундан жорий йилда 3 715,8 млн.сўми ундирилди.

ЯТТЛар буйича 186 та ЯТТни 462 млн.сўм даромад солиғидан қарздорлиги мавжуд. Жорий йилда бу қарздорликнинг 302 млн.сўми ундирилди.

Тумандаги 376 та корхона ва ташкилотларда 6 152 млн.сўм солиқ  қарздорлик мавжуд бўлиб, жорий йилда  бу қарздорликнинг 1 137 млн. сўми ундирилди. Масалан, фермерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Э.Х.нинг фермер хўжалигини солиқдан қарзи борлиги сабабли, унга тегишли “Белорус 82.1” трактори хатланди. Агар бу фермер ҳам солиқларни ўз вақтида тўламаса, унинг трактори аукцион савдосида сотилади. Шунингдек,туман солиқ идораси ходимлари томонидан 156 миллион сўм қарзи бор Ғишт заводи мол-мулки хатланди. Агар завод раҳбарлари белгиланган тартибда солиқларни тўламаса, унинг ҳам мол-мулки аукцион савдосига чиқарилади.

 Ҳурматли жисмоний ва юридек шахслар, сизларга қуйидагиларни яна бир бор эслатиб ўтамиз. Шахсий кабинетингизга ЭРИ орқали кириб «ЖШларнинг солиштирма далолатномалари» бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олишингиз мумкин. Электрон тўлов тизимлари («Cлиcк», «Пайме», «Пайнет», «УПай») орқали маълумот олишда  ўзингизнинг  идентификация рақами (ЖШШИР)  киритилади. Иловадан қарздорлик, жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳамда тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

 Тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиқлари тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрган ҳолда аниқлаш мумкин.

Отабек ДЕҲҚОНОВ,

туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM