Каттақўрғон туманида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси ҳисобидан 2022 йилда Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда
ғолиб лойиҳаларнинг ижросини таъминлаш
бўйича ишчи комиссиясининг
“Туманда 2022-йил давомида“Фуқаролар ташаббуси
жамғармаси” маблағларидан фойдаланиш ҳолати тўғрисида”ги
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёиида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПК-5072-сопли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли “Махаллий бюджет маблаглари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тугрисида“ Қарори ижросига асосан туманимизда “Фуқоролар ташаббуси” жамғармасига 2022 йил 1 январ ҳолатига 693,6 млн сўм маблағ мавжуд бўлиб, 2021 йил бажарилган ишлардан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан 429,9 млн сўм, 2022 йил маҳаллий бюджетнинг 5 % ҳисобидан 10 556,3 млн сўм, 2022 йил 1 январ ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 2 712,0 млн сўм, 2022 йил 2022 йилда маҳаллий бюджет даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан I чоракда 956,7 млн сўм, II чоракда 630,2 млн сўм ва III чоракда 595,0 млн сўм жами 2 181,9 млн сўм маблағ ўтқазилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-197-сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қўвватлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган ва ғолиб бўлмаган яна тўртта лоиҳалар ғолиб деб топилди ва қўшимча 2 810,0 млн.сўм ва 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-409-сон қарорига асосан 1 700,0 млн.сўм жами 4 510,0 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилди.
Туманимиз фуқоролари томонидан “Ташаббусли бюджет”нинг
I-босқичида жами 141 та лоиҳа таклиф келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан лоиҳа таклифлар ўрганиб чиқилди ва 30 та таклиф мезон талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилди, 111 та таклиф эса кейинги овоз бериш жараёнига ўтказилди.
Овоз бериш жараёнида фуқоролар ўз лойиҳа таклифини муносиб қўллаб қўвватладилар. Туманимиз бўйича овоз бериш жараёнига ўтказилган 111 та лойиҳа таклифлар учун жами 81 425 та овоз берилди ва овоз бериш жараёнида 13 та лоиҳа ғолиб деб топилди, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
4 апрелдаги 197 сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қўвватлаш тўғрисида”ги қарорига асосан 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган ва ғолиб бўлмаган яна тўртта лоиҳалар ғолиб деб топилди.
Туманимиз фуқоролари томонидан “Ташаббусли бюджет”нинг
II-босқичида жами 136 та лоиҳа таклиф келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан лоиҳа таклифлар ўрганиб чиқилди ва 29 та таклиф мезон талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилди, 107 та таклиф эса кейинги овоз бериш жараёнига ўтказилди.
Овоз бериш жараёнида фуқоролар ўз лоиҳа таклифини муносиб қўллаб қўвватладилар. Туманимиз бўйича жами 52 325 та овоз берилди ва овоз бериш жараёнида 33 852 та овоз тўплаган 6 та лоиҳа ғолиб деб топилди, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги 409-сонли қарорига асосан 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган ва ғолиб бўлмаган яна иккита лоиҳалар ғолиб деб топилди.
Шундай қилиб 2022 йил I ва II-босқичида туманимизда жами лоиҳаларни амалга ошириш қиймати 20 299,7 млн.сўм бўлган 25 та лоиҳа ғолиб бўлди. Жумладан:
-Ахоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар - 1та;
-Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар - 1та;
-Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар - 8 та;
-Қонун хужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бошқа тадбирлар (симёғочлар ва трансформатор ўрнатиш) - 3 та;
-Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари - 3 та;
-Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари - 9 та
Ушбу ғолиб лойиҳа таклифларни молиялаштириш учун ҳар бирига алохида ғазна хисоб-рақамлари очилиб “Фуқоролар ташаббуси” жамғармасидан 20 299,7 млн.сўм маблағлар тўлиқ молиялаштирилган. 23 та лойиҳалар бўйича тендерлар ўтказилиб пудратчи ташкилотлар билан 18 542,5 млн сўмга шартномалар тузулган (63,6 млн сўм иқтисод қилинди) ва 15 092,9 млн сўм маблағлар шартномага асосан пудратчи ташкилотларга ўтказиб берилган.
Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича 2022 йилда бажарилган ишлар 1 ва 1.1-иловага асосан, фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантирилиши юзасидан бажарилган ишлар 2-иловага асосан, фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтилган маблағлар юзасидан бажарилган ишлар 3-иловага асосан ва 2022 йил давомида ўтказилган “Ташаббусли бюджет араёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар билан шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага қайта тиклаш миқдори тўғрисидаги маълумот 4-иловага асосан бажарилган.