Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаш тизими қандай ишлайди?

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Дунёда зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги кунда барча давлатлар учун муҳим аҳамият касб этадиган вазифалардан ҳисобланади.

Дарҳақиқат, инсонни жиноий тажовузлардан ҳимоялаш, жиноятчиликка қарши кураш муаммоси, амалдаги қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда ва жиноятни жамият ҳаётидаги энг салбий ҳолат деб қаралгандагина ҳал қилиниши мумкин ҳисобланади. Мазкур масалага ҳукуматимиз алоҳида эътибор бериб, барча ҳужжатларда жиноятчиликка, шу ўринда зўравонлик ва тазйиқларнинг олдини олиш ва унга қарши кураш масаласини тарғиб қилмоқда. Давлатимизнинг асосий вазифасидан бири ҳам жамият ҳаётида қонунга риоя этишни кучайтириш ва мустаҳкамлаш, суд, прокуратура, адлия ва ички ишлар органларининг бу борадаги масъулиятини ошириш йўлида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда ҳал қилиниши лозим ва муҳим бўлган масалаларидан бири зўравонлик ва тазйиқнинг олдини олиш ва ундан ҳимояланиш ҳисобланади.

Профилактика хизматлари томонидан зўравонлик ва тазйиқ доирасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг умумий тартибдаги профилактикаси фаолиятини ташкил этишнинг асосий мақсади бўлиб, маъмурий ҳудудларда яшовчи зўравонлик ва тазйиққа учраган шахслар, оилалар ҳақида тезкор вазиятдан хабардор бўлиш, содир этилиши мумкин бўлган низоларни барвақт профилактикасини таъминлаш, нотинч оилалардаги ижтимоий руҳий-муҳитни соғломлаштириш ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишдан иборатдир.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг раиси Т.Алмаматов.

 

2015-2023 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM