Туман ҳокимининг ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги ЎРҚ-499-сонли Қонуни ижросини таъминлаш тўғрисида
 

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги ЎРҚ-499-сонли Қонуни ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 19 октябрдаги № 672-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида" ги ЎРҚ-499-сонли Қонуни ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 19 октябрдаги № 672-Қ-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. 2019 йилнинг май ойида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови  ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоев, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши М.Тешаевга;
сайлов билан боғлиқ ташкилий тадбирлар ўз вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлаши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида сайлов ўтказишга тайёргарлик кўришда амалий ёрдам кўрсатиши;
маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасига ташкилотчилик қобилиятига эга катта обрў-эътиборга, етарли билим даражасига эга бўлган, янги демократик қадриятларни тез ўзлаштира олувчи, фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ва уларни амалга оширишни таъминлашга қодир номзодларни танлаш тавсия этилсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари (С.Мингбоев), фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши (М.Тешаев)га:
белгиланан муддатда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ҳамда туман ҳокими тасдиғига киритсин.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловни ташкил этиш ва ўтказиш ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида ўтишини доимий назоратга олсин;
Ушбу қарорнинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш вазифалари топширилсин.
5.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоев зиммасига юклансин.
Туман ҳокими                                                             А.Бахрамов
22 октябр 2018 йил

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM