Каттақўрғон туманида 138 нафар хотин-қизларга қарийб, 1.5 миллиардлик тиббий хизматлар кўрсатилди, 72 нафар хотин-қизлар  эса гарант асосида ўқишга кирди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Сайёра ДЖумаеванинг 10 ойлик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят туман ҳокими Жамшид Насриддинов, туман прокурори Шухрат Холмирзаев иштирок этди. Ҳамкор ташкилотлар туман Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Оқила аёллар” маҳаллалардаги бувижонлар, отинойилар, тарғиботчилар, мактаб директорлари, боғча мудиралари ва 69 маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Туман хотин қизлар қўмитаси раиси С. ДЖўраева ҳисобот даврида ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлигини айтиб ўтди. Келгусида хотин қизларни иш билан таъминлаш масаласида ишлар оширилишини айтиб ўтди.

Каттақўрғон туманида 286  минг аҳоли бўлиб шундан 51 % (144 минг) хотин-қизларни ташкил этиб, шундан минг 911 нафари ишсиз.

2022 йилда 10 ой мобайнида 50 минг  нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди ва унинг якунлари бўйича минг 890 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди ва уларнинг барчасига амалий ёрдамлар босқичма–босқич  кўрсатилди.

Энг қувонарлиси, 64  нафар уй-жойи таъмирга муҳтож боқувчисини йўқотган, I гуруҳ ногиронлиги,  қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногирон фарзандлари мавжуд ва уй-жойга мухтож бўлган хотин-қизларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида “Аёллар дафтари ” ва  “Саховат ва кўмак ” жамғармаси ҳисобидан уй-жойларини таъминлашларига 320 млн  сўмлик қурилиш материалларидан ёрдам қилинди.

 2022 йил 10 ой мобайнида тумандаги хотин-қизларимизга ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш учун  “Аёллар дафтари ” ва  “Саховат ва кўмак ” жамғармасидан 138 нафар хотин-қизларимизга ва уларнинг фарзандларига 1 млрд 406 млн маблағ ажратилиб, юқори технологияли  оператциялар ва даволаниш ишлари олиб борилиб соғломлаштирилди.

Бундан ташқари, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан шу йили ногиронлиги бўлган ва ёрдамга муҳтож бўлган 32  нафар хотин- қизларга ногиронлик аравачаси, 3 нафарига эшитиш мосламаси, 4 нафарига хасса, 2 нафарига қўлтиқ таёқ ва 4 нафар хотин-қизларимизга хагонок  реабилитация воситалари билан таъминланди.

2022 йил  туман бўйича   405  нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қиз фарзандлари олий ўқув юртларига имтиёзли ўқишга кириш учун хужжатлари топширилиб шундан 291 нафар хотин қизлар шу имтиёзга лойиқ деб топилди. Улардан 72 нафар хотин-қизларимиз гранд асосида ўқишга кирди.

 

   

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM