2018 йил 29 сентябр куни Каттақўрғон тумани ҳокимининг “Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 277-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 34-сон, 333-модда) ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиши лозим бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қайд қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминласин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун  22,4% (80 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 43,5% (156 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 11,2% (40 киши);

ногиронлар учун 3% (10 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,2% (4 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган  ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун                            2,5 % (9 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1,7% (6 киши);

сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун                          3,1% (11 киши);

кичик ёшли болалари бўлган ишламайдиган аёллар учун 9,6% (34 киши);

атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриганлар учун 1,8% (6 киши).

3. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги Низом”га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Н.Шакаров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2017 йил 4 ноябрдаги 2841-Қ-сонли “Каттақўрғон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда  қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг ижросини бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи  ўринбосари Қ.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                           А.Бахрамов

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM