Биринчи ярим йилликда маҳаллий бюджет параметрларининг ижроси тўғрисида

Биринчи ярим йилликда маҳаллий бюджет параметрларининг ижроси тўғрисида

.

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил даромадларини режаси
99 млрд 737 млн. 800 минг сўм, 2022 йил  
1-ярим йилликда даромадлар режаси 52  млрд  18 млн. 521 минг сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 57 млрд 58 млн. 598 минг  сўмга даромадлар режаси бажарилди яъни 5 млрд 40 млн.                   77 минг сўмга даромадлар режаси ортиғи билан бажарилди. Режага нисбатан 118,0  фоизни ташкил этди, шундан II–чорак даромадлар режаси  28  млрд 711 млн. 450 минг сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 30 млрд 598 млн. 763 минг  сўмга даромадлар режаси бажарилди яъни 1 млрд 850 млн. 400 минг сўмга даромадлар режаси ортиғи билан бажарилди. Режага нисбатан 106,4  фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098 сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаларини қамраб олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб жумладан: 2022 йилнинг ўтган 1-ярим йиллик давомида жойларда ўтказилган ўрганишларда солиқ ва тушумларнинг 6 та тури бўйича 1303 ҳолатда жами  1 млрд 877 млн. 465 минг сўм миқдорида туман маҳаллий бюджетига ундириладиган қўшимча даромад манбалари аниқланган. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан молия бўлими томонидан туман ҳокимлиги ва туман ДСИга 10 та юборилган тақдимномаларга асосан, кўрилган чоралар бўйича солиқ идораси томонидан ҳеч қандай жавоб хатлари берилмади. (Рўйхат 1-иловага асосан)

2022 йил III-чорак даромадлар режаси 25 млрд 345 млн. 100 минг сўмни ташкил этади ва солиқ турлари бўйича қуйидаги жадвалда келтирилган:

 

Даромад номи

Солик коди

Режа

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги

      3 111 100  

8 871 657,0

Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тадбиркорлар) даромадидан олинадиган қатъий белгиланган солиқ

      3 111 401  

437 000,0

Юридик шахсларнинг фойдасига солиқ

      3 112 101  

600 500,0

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

      3 112 501  

2 584 000,0

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

      3 131 101  

1 700 000,0

Ер солиғи

 

4 889 000,0

Қишлоқ хужалигига оид бўлмаган ерлар учун юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи

      3 131 203  

1 864 000,0

Қишлоқ хужалигига оид ерлар (юридик шахс ташкил этган ёки этмаган холдаги хўжаликлардан тушадиган ер солиғидан ташқари) учун жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи

      3 131 204  

3 025 000,0

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи

      3 136 101  

123 000,0

Сотувдан солиқлар

      3 141 201  

3 691 000,0

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, жумладан, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари, сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун солиқ

      3 145 204  

738 000,0

Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус туловлар

      3 146 106  

132 000,0

Йиғимлар

      3 422 201  

2 155 000,0

Жами даромадлар

 

25 345 100,0

                                                                 

 

 

 

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ

 

                 2022 йилги туман маҳаллий бюджет параметрлари 1-ярим йилликда 119 млрд 118,3 млн сўмга тасдиқланган бўлиб, маҳаллий бюджетининг харажатлар қисми бўйича  касса харажати 137 млрд 172,0 млн сўмни ташкил этди.

    Жумладан

Иқтисодиёт бўйича харажатларга                           – 3 710,9 млн сўм

Умумий таълим харажатларига                               – 7 049,1 млн сўм

Мактабгача таълим  харажатларига                        – 11 658,9  млн.сўм

Маданият ва оммавий ахборот воситаларига         –    814,3 млн сўм

Соғлиқни сақлаш соҳасига                                       – 32 912,5 млн сўм

Жисмоний тарбияга                                                   –    855,8 млн.сўм

Ижтимоий таъминотга                                               – 41 294,6 млн сўм

Фуқороларни ўзини-ўзи бошқариш харажатларига– 3 527,9 млн сўм

Ҳокимият ва Бошқарув органларига                         7 608,7 млн.сўм

Қишлоқ хўжалиги корхоналари харажатлари          –   1 844,5  млн.сўм

Бошқа сарф харажатларга                                           – 25 894,8 млн сўм

маблағ харажат қилинган.

Бюджет жараёнида махаллий бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси харажат моддаларига 2-иловага асосан белгиланган тартибда ўзгаришлар киритилди.

Турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ харажатларга яъни ижтимоий нафақалар учун 41 млрд 294,6 млн. сўмни ташкил этиб, шундан вояга етмаган 16 (18) ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақа тўловлари учун 40 млрд. 056,5 млн. сўм, кам даромадли оилаларга бериладиган ҳар ойлик ёрдам пули учун 1238,1 млн. сўм маблағ молиялаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 30 ва 147-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-208-сонли қарори ва бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсиясининг 02-РА 1-8851-сонли кўрсатмасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзилган қўшма ахбороти ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2022 йил 29 июндаги ВИ-66-138-7-0-К/22-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Туман маҳаллий буджетидан маблағ олувчи ҳудудий буджет маблағларини тақсимловчи учун ажратилган буджет маблағларини мақбуллаштириш 3-иловага мувофиқ амалга оширилилди.

Туманда 2022 йил 1-январ холатига қолган эркин қолдиқ 9 040,0 млн сўм маблағ шакллантирилди, бу маблағлар Халқ депутатлари Каттақўрғон туман  Кенгаши қарорларига асосан йуналтирилди. Жумладан янги ташкил этилган ҳоким ёрдамчиларига ноутбук ва прентер, маҳаллаларга мебел жихозлари, ёшлар етакчиларига планшетлар харид қилиш учун 561,6 млн.сўм, “Муҳаммад Амири Наққибек” маданий мерос обидаси базасида тарихий улкашунослик музейи моддий техника базасини кенгайтириш ва таъмирлаш учун 100,0 млн.сўм, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси учун 271,0 млн.сўм, “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг хар бирига 1 356,0 млн.сўмдан жами 4 068,0 млн.сўм, “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси учун 2 712,0 млн.сўм, тумандаги маҳалла биноларини таъмирлаш ва жихозлаш учун 198,0 млн.сўм, йўналтирилди бундан ташқари вилоят маҳаллий бюджети эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан қўшимча 1 131,5 млн сўм тумандаги 13 та маҳалла биноларини таъмирлаш ва жихозлаш учун ажратиб берилди.

2022 йил туман маҳаллий бюджети даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан  “Аёллар дафтари” жамғармаси “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳамда “Темир дафтари” жамғармаларининг ҳар бирига 478,4 млн сўмдан ва “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига
956,7 млн сўм маблағлар ўтказиб берилди. Бундан ташқари

“Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-106-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлимига қарашли
1-ихтисослашган мактаб интернат биносини таъмирлаш мақсадида қурилиш моллари олиш учун 700,0 млн сўм маблағлар юналтирилди.

 

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил II-чорак якунлари бўйича даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми 1 850,5 млн сўмни ташкил этган бўлиб ушбу маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқороларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қуллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўрисида”ги 312-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўрисида”ги 145-сон қарорилари ҳамда Халқ Депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг 2022 йил               22 июлдаги “Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил II-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган маблағларидан фойдаланиш  тўғрисида”ги VI-62-154-7-96-K/22-сонли қарори ижросини таъминлаш учун 30%, “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг хар бирига 15% дан ажратилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида”ги 779-сон қарорига асосан
3 фоизи миқдоридаги ажратма жамғармага ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12-сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарорига мувофиқ мукофот пулларини тўлаб бериш,
“Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-106-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлимига қарашли
1-ихтисослашган мактаб интернат биносини таъмирлаш
ва бошқа тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

                 

Қисқача маьрузам шундан иборат

 

Эътиборингиз учун рахмат!

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM