Туман Молия бўлими мудири в.в.б. М.Оббозовнинг  туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси юзасидан ҲИСОБОТИ

Туман Молия бўлими мудири в.в.б. М.Оббозовнинг  туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси юзасидан
ҲИСОБОТИ

"Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Қонун ҳамда Бюджет кодексида белгиланган тартибда Ҳисоб палатаси томонидан Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди ҳамда хулоса тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасининг хулосасида кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларни шаҳарлар ва туманлар кесимида таҳлил қилинганда Каттақўрғон туман маҳаллий бюджети ижро қилиш жараёнида қуйидаги хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Даромадлар қисми бўйича:
1.2021 йилда 4 та солиқ ва бошқа тушумлар бўйича 2,1 млрд.сўмга прогноз кўрсаткичлар бажарилмаган. Жумладан,
- жисмоний шахслар мулк солиғи бўйича - 0,2 млрд.сўмга;
- жисмоний шахслар ер солиғи бўйича - 1,4 млрд.сўмга;
- Якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий солиғи бўйича -0,4 млрд.сўмга бажарилмаган.
2.Бюджет кодексининг 127-моддасига асосан маҳаллий бюджетлар қабул қилинганидан кейин молия йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг тегишли бюджет даромадлари қисқаришига олиб келадиган қарорлари тегишли бюджет харажатлари қисқартирилган тақдирдагина қабул қилиниши мумкинлиги;
- агар давлат бюджети қабул қилингандан кейин молия йили мобайнида тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари параметрларини кўпайтириш ёки камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилинса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари томонидан тегишли даражадаги бюджетлар ҳажмларига ўзгартиришлар киритиши белгиланган.
Молия бошқармаси томонидан туман маҳаллий бюджетининг даромадлари прогнозини 4,9 млрд сўмга кўпайтириш бўйича билдиришномалар юборилган бўлсада, туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг даромадлар ва харажатларнинг баланслигини таъминлаш мақсадида тегишли харажатларга ўзгартиришлар киритилмаган ва тегишли тартибда халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори чиқарилмаган.
3.Ортиқча тўланган солиқлар таҳлили. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 мартда 1111-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Молия Вазирлигининг буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 8 апрелдаги 
ҚҚ-331-IV-сонли қарори 2-иловаси 1-бандида қўшимча харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкин бўлган даромадларнинг прогноздан орттириб бажарилган қисмини аниқлаш тартиби белгиланган. 
Ушбу тартибга кўра, бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботга мувофиқ даромадларнинг прогноздан орттириб бажарилган қисмидан солиқлар, пенялар, ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган қисми чегирилгандан кейин қўшимча харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкинлиги қайд этиб ўтилган.
Лекин, туман ҳокимлиги томонидан 2021 йил 1-2 чоракларда солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган қисми 548,0 млн.сўмни ташкил қилсада, қўшимча харажатларни амалга оширишда ушбу ортиқча тўловлар чегирилмаган. Натижада юқоридаги қарор талаблари қўпол равишда бузилган.   
Харажатлар қисми бўйича:
1. 2021 йилда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлардан иқтисод қилинган маблағлар сифатида 1,0 млрд сўм Бюджет кодексининг
147-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари билан қайта тақсимланиб, бюджет ташкилотларини сақлаш ва капитал қурилиш билан боғлиқ бошқа харажатларга йўналтирилган.
Мазкур иқтисод қилинган маблағларни чегириб олишда туман молия бўлими томонидан Бюджет Кодексининг 119-моддаси (бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар Давлат бюджетининг ҳар бир даражасидаги бюджетларни қўшимча манбалари сифатида расмийлаштириш) ҳамда уларни қайта тақсимлаб, сарфланишида Бюджет Кодексининг 126-моддасида белгиланган (қўшимча манбалар тегишли равишда

2015-2023 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM