АМИР КАФЕСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Каттақўрғон тумани Қумоқ маҳалласида яшовчи тадбиркор Бектош Бахриддинов томонидан бунёд этилган кафеда оилавий ҳордиқ чиқариш, дўстлар билан учрашиш ва кичик базмларни ўтказишни ҳохловчи меҳмонлар учун кўплаб қулайликлар яратилган. Менюдан ўрин олган ўзбекона миллий таомлар барчага манзур бўлади.

Маросимда туман ҳокими Жамшид Насриддинов, кенг жамоатчилик ва қумоқликлар иштирок этди.

2015-2022 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM