2022 йил январ-июн ойларида Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида янги иш ўринлари тўғрисида маълумот

Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича туманда 2022 йил январ-июн ойларида барча йўналишларда 5 651 та янги иш ўринлари ташкил этилди, жумладан:

1 367 та янги иш ўринлари ташкил этилди,

585 та тармоқ ва ҳудудий инвестиция лойиҳалари;

- 210 та ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;

- 572 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ҳисобига янги иш ўринлари яратилди.

1 868 нафар фуқаронинг бандлигига кўмак берилди:

- 598 нафар фуқарога бўш иш ўрнига жойлашишга;

- 411 нафар фуқарога жамоат ишига жалб этишга;

- 249 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқитишга;

- 610 та фуқарога ўзини-ўзи банд қилишга кўмаклашилди.

2 156 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилди, жумладан:

- 1814 нафар фуқаро ер ажратиш ҳисобига банд қилинади.

- 98 нафар фуқаро ишлаб чиқариш кооперациялари ташкил этиш ҳисобига банд қилинади.

- 244 нафар фуқарони ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатга ишга жойлаштириш орқали банд қилинди.

260 нафар фуқарога субсидия ажратилди, жумладан:

- 114 нафар фуқарога томорқани ривожлантиришга;

- 14 нафар фуқарога иш берувчиларини рағбатлантиришга;

- 132 нафар фуқарога табдиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия ажратилди.

 

Инвестиция дастури доирасида

2022 йилда ҳудудий инвестиция лойиҳалари:

- 111 та қиймати 607,5 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилади (1 154 та и/ў), жумладан:

- саноатда 19 та лойиҳа (қиймати 272,7 млрд.сўм, 657 та и/ў)

- хизматда - 55 та лойиҳа (қиймати 242,5 млрд.сўм, 311 та и/ў)

- қ/хўжалигида – 37 та лойиҳа (қиймати 92,3 млрд.сўм, 186 та и/ў)

2022 йилда хорижий инвестициялар

- 2 та лойиҳада 11,6 млн. долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

2022 йилда экспортни амалга ошириш

- 21,3 млн. долл экспорт амалга оширилади, шундан саноат маҳсулотлари экспорти 17,7 млн. долл, мева-сабзавот 3,5 млн.дол.

2022 йилда асосий иқтисодий кўрсаткичлар:

1. Саноат соҳасини ривожлантириш мақсадида

18 та янги лойиҳалар амалга оширилади;

-   234 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади;

562 та янги иш ўринлари амалга оширилади.

Қурилиш соҳасида

- 11,8 млрд. сўмлик ичимлик суви тармоғи қурилади (қамров
35 %дан 54,5 %га етади)

- 57 та трансформатор пунктлари (43 та МФЙ) 230 км электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинади.

Табиий газ етиб бормаган ҳудудларга 860 дона янги газ баллони тарқатилади.

- 3 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади (квартира сони 90 та, субсидия асосида).

- Таъмирталаб йўллардан жорий йилдан жами 53,0 млрд. сўмлик 263,5 км йўллар таъмирланади. Шундан 73,5 км асфалт ва 190 км шағал-тош ётқизилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида:

-  1 437,3 гектар оборотдан чиққан ерлар қайта фойдаланишга киритилади

- 564 гектар пахта ва ғалладан қисқарган майдон ажратиб берилади (10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга ижарага).

- Пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари томонидан
3 та қиймати 456,6 млрд.сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

2022 йил якуни билан эришиладиган натижалар:

Аҳоли жон бошига

-саноат маҳсулотлари ҳажми - 2,2 млн.сўмга;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 20,0 млн.сўмга;

-хизмат кўрсатиш ҳажми - 3,4 млн.сўмга;

-қурилиш ишлари ҳажми- 1,0 млн.сўмга етказилади.

15,3 минг аҳоли бандлиги таъминланади.

Бюджетга қўшимча 12,1 млрд.сўм тушум таъминланади.

Экспорт ҳажми 20,6 млн. долл. (152%) га етади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM