Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-5072-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги Қарори ижросига асосан туманимизда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га туман маҳаллий бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 8 735,5 млн сўм маблағ ажратилди.

Туманимиз фуқаролари томонидан жорий йилнинг февраль ойида жами 141 та лойиҳа таклиф келиб тушган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан лойиҳа таклифлар ўрганиб чиқилди ва 30 та таклиф мезон талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилди, 111 та таклиф эса кейинги овоз бериш жараёнига ўтказилди.

Овоз бериш жараёнида фуқаролар ўз лойиҳа таклифини муносиб қўллаб-қувватладилар. Туманимиз бўйича жами 81 425 та овоз берилди ва овоз бериш жараёнида 13 та лойиҳа ғолиб деб топилди, Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги 197-сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қўвватлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан 2000 дан ортиқ овоз тўплаган ва ғолиб бўлмаган яна тўртта лойиҳалар ғолиб деб топилди ва қўшимча 2 810,0 млн сўм қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, 2022 йилнинг I ярим йиллигида туманимизда жами лойиҳаларни амалга ошириш қиймати 12 081,5 млн сўм бўлган 17 та лойиҳа ғолиб бўлди. Жумладан;

-аҳоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар - 1та;

-ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар - 1та;

-иички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар - 4 та;

-қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бошқа тадбирлар (симёғочлар ва трансформатор ўрнатиш) - 2 та;

-мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари - 2 та;

-умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари - 7 та 

(Ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган овоз бериш жараёни ғолиблари 1-иловада)

Ушбу лойиҳа таклифларини молиялаштириш учун жамғармада 11 545,5 млн сўм маблағ мавжуд. Лойиҳаларни молиялаштиришга етмаган 536,0 млн сўм маблағни туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил I чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан  “Ташаббусли бюджет жамғармаси”га ўтказилган маблағлар ҳисобидан қоплаш мақсадга мувофиқ.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM