Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси. II босқич” доирасида Навоий ва Бухоро вилоятларида ташкил этилди.
Тадбир асносида аёлларнинг иқтисодий имкониятини оширишда етакчиликнинг ўрни, вақтни бошқариш, бизнес-режалаштириш, молиявий саводхонликни ошириш усуллари, сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун давлат субсидиялари ва бошқа имтиёзлар каби йўналишларда семинар ҳамда тренинглар уюштирилди.
Иштирокчилар сув тежовчи технологияларни даланинг ўзида ишлатиб кўрдилар, шунингдек, сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш бўйича лойиҳа мутахассислари билан мулоқотлар олиб бордилар.
Наргиза Элибоева, Каттақўрғон туман ирригация бўлими ходими.